UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 авг 09:13
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимизнинг барчаси Арманистондан медаль билан қайтадиган бўлди

Ереван шаҳрида самбо бўйича "Арманистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти кубоги" баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақада тўрт нафар ҳамюртимиз иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик. 

Эътиборлиси, баҳсларда қатнашган тўрт нафар вакилимизнинг барчаси мусобақада медалга эга чиқди. Сарбон Эрназаров олтин медални қўлга киритган бўлса, Сардор Олимжонов кумуш медалга сазовор бўлди. Илҳом Пармонов ва Ихтиёр Эшмуродов юртимизга бронза медали билан қайтадиган бўлди. 

Маълумот учун, ушбу мусобақа тарихда илк маротаба ўтказилди ва ўйлаймизки, Миллий олимпия қўмиталари орасида анъанага айланади. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси мазкур мусобақадаги иштирокка кўмак бергани учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва "7 Saber" брендига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг