UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

17 авг 07:42
Янгиликлар

Енгил атлетика

Санаси 3 бора ўзгарган Париж марафони якунда бекор қилинди

Теглар :  МарафонПариж
Париж марафони коронавирус сабаб бекор қилинган сўнгги йирик спорт тадбирларидан бирига айланди.

Халқаро ареналарда мухлисларсиз мусобақалар бошланган бўлса, мамлакатдан COVID-19 билан зарарланган беморларнинг кўпайиши, халқаро югурувчиларга кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқиши сабаб Франция ҳукумати бу йилги Париж марафонини бекор қилди.

Тақвимга кўра, дастлаб мусобақа 5 апрель санасида ўтиши белгиланган. Кейинчалик пойга 18 октябрга, ундан сўнг 15 ноябрь санасига қолдирилган эди.

“Кўриниб турибдики, кузги марафонга ўз вақтини қурбон қилиб тайёргарлик кўраётганларда умидсизлик пайдо бўлади. Ушбу мусобақани ташкил қилишда ишлайдиган барча-барча бу қайғуни биргаликда бўлишади. Насиб қилса, 2021 йил энг кучли югурувчиларни жамлайдиган мусобақани биргаликда ташкил қиламиз. Бу йилги пойгага рўйхатдан ўтганлар бу ҳуқуқни келаси йил учун ҳам олиб қўйишлари мумкин. Агар исташмаса, белгиланган сумма бўйича ваучер ёки 18 ойдан сўнг компенсация олишлари мумкин”, – дейилади ташкилий қўмита томонидан берилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Бостон, Берлин, Нью-Йорк ва Чикаго каби йирик марафонлар ҳам бекор қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг