UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0

09 ноя 16:02
Янгиликлар

Самбо

Сарбон Эрназаров ЖЧга тайёргарлик, эътибор ва асосий рақиблари ҳақида гапирди

Самбо бўйича жаҳон чемпионати бошланишига оз вақт қолмоқда.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати ушбу ЖЧ олдидан терма жамоамиз аъзоларининг фикрларини мухлислар эътиборига ҳавола қилишда давом этади. Бугун терма жамоамиз етакчиси Сарбон Эрназаров меҳмонимиз бўлади. 

"Тайёргарлик жараёни аъло даражада ўтмоқда. Терма жамоа аъзоларининг спорт формаси яхши. Муҳит ҳам ажойиб. Шуни алоҳида айтишни истардимки, тайёргарлик жараёнида самбо ассоциациямиз, шунингдек МОҚ ва вазирлик томонидан ҳам алоҳида эътибор бўлмоқда. Тўғрисини айтсам, бундай эътибор аввал бўлмаганди. Витаминизация, массажчи ва психологлар биз билан ишлашмоқда. Бу бизга ҳар томонлама кўмак бўлмоқда. Бизнинг ЖЧдаги муваффақиятли иштирокимизни барча истамоқда. Буни ҳис қилиб турибмиз. 

Асосий мақсадимиз албатта ғалаба қозонишдир. Ҳар бир спортчи гиламга чиққанда фақат ғалаба учун курашади. Ўз уйимизда юзимизни ёруғ қилиб, ватанимиз байроғини юқори кўтармоқчимиз. Бизни бутун Ўзбекистон томоша қилади. Мақсадимиз фақат ва фақат олтин медаль қўлга киритишдир.  

Мен мусобақада -71 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиламан. Бу ўрта вазн бўлганлиги учун рақобат катта бўлади. Бу ерда асосий рақиблар бор. Бироқ, ҳар бир спортчи ўзига хос "сюрприз" тайёрлаши мумкин. Аммо барибир асосий рақиблар бор ва уларга қарши ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқдаман. Россия, Грузия, Қозоғистон ва Беларусь, Франция вакиллари кучли рақобат кўрсатади. Шунинг учун, бу вазнда кимнидир аниқ чемпион бўлишини тахмин қилиб бўлмайди. 

Ўз юртимда илк маротаба мусобақада қатнашаётганим йўқ. Бунгача Ўзбекистондаги турли нуфузли мусобақалар, Осиё чемпионатларида қатнашганман. Лекин жаҳон чемпионатида илк маротаба қатнашяпман ва бунинг босими албатта бор. ЖЧда босим доимо бўлади. Умид қиламанки, ўз уйимиздаги деворлар, мухлислар бизга ёрдам беришади", - деди Сарбон Эрназаров. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг