UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0

01 июн 21:34
Янгиликлар

Бошқалар

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида, профессионал футбол клубларига ўқув-машғулотларни санитария қоидалари ва гигиена талабларига мувофиқ ҳолда бошлашга, 2020 йил 5 июндан эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мусобақаларини давом эттиришга рухсат берилди. Албатта, футбол ўйинлари томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

Гувоҳи бўлганингиздек, карантин қоидалари аста-секин юмшамоқда. Бу эса ниҳоят спорт машғулотларини ўтказиш имконияти пайдо бўлаётганини англатади.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган онлайн видеоконференция Республика махсус комиссияси қарорига кўра «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти томонидан ўтказилган онлайн видеоконференцияда вазирнинг тегишли буйруғига мувофиқ карантин даврида фаолияти йўлга қўйиладиган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клубларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар ўқиб эшиттирилди.

Буйруққа мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Қолаверса, спорт иншоотлари (шу жумладан, очиқ майдонлар)га кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш, 37°С ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақида соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 0730 дан 1830 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

Шунингдек, спорт тадбирларини ўтказишда сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.

Ҳар бир спорт иншоотида мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилиб, спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотларини ҳудудларда ўтказиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бошқармалари билан келишиш, маҳаллаларга бириктирилган тренерлар томонидан режа асосида масофани сақлаган ҳолда маҳаллий аҳоли билан бадантарбия машғулотлари ўтказилиши белгиланган. Бунда спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотлари давомида маҳаллий аҳолини бир жойда тўпланмаслик чоралари кўрилади.

Ўз навбатида, спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотларининг фаол иштирокчилари ҳамда ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Фақат, аҳолидан талаб қилинадигани, берилган имкониятдан самарали фойдаланган ҳолда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш. Унутманг, карантин қоидаларининг юмшатилаётгани – карантин бекор бўлганлигини англатмайди.

Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигини асранг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг