UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Quantbox Chennai Grand Masters 2026. Абдусатторов амалдаги тож соҳиби Гукешга қарши баҳс олиб борди 0 12:51Аргентина жаҳон чемпионатлари финалининг антирекордини ўрнатди 0 12:25Анвар Клевлеев ва Павел Эйгель слаломда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 11:53Усман Нурмагомедов 31 июль куни чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 11:26Иқболжон Холдаров, Тўрабек Хабибуллаев ва яна икки боксчимиз Арманистондаги халқаро турнирда қатнашади 0 10:50Месси Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 финалида Испаниядан қабул қилган мағлубияти ҳақида гапирди 0 10:07Царукянни мағлуб этган Колби Ковингтоннинг кейинги рақиби Билол Муҳаммад бўлади 0 09:40Уч нафар ҳамюртимизни енгган Камал Гусейнов яна бир ММАчимизни жангга чорлади 0 09:02Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлади 0 03:04Испания - Жаҳон чемпиони! 0 18:26Шоҳжаҳон Эргашев россиялик бўлажак рақиби Марк Урванов ҳақида гапирди 0 17:42Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC Paris оқшоми учун бир нечта янги жанглар эълон қилинди + ПОСТЕР 0 17:17“Фламенго” “Атлетико” футболчиси учун 30 млн евро тўлашга тайёр 0 16:54Баҳромжон Рўзиев кейинги жангини АҚШНинг LFA Лигасида ўтказади + ФОТО 0 16:26Ёш сузувчиларимиз Осиё чемпионатида навбатдаги медалларни қўлга киритишди 0

04 июн 12:54
Янгиликлар

Футбол

Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади

Саудия Арабистони футбол федерацияси бўлажак футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида ўз мухлисларига кутилмаган имкониятни таклиф этди.

Қироллик терма жамоасини қўллаб–қувватлаш учун ташриф буюрадиган ишқибозларга турнир учрашувлари учун бепул чипталар тақдим этилади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси расмий баёнот эълон қилиб, мухлисларни миллий терма жамоани қўллаб–қувватлашга чақирди.

ОАВ маълумотларига кўра, бундай қарор Халқаро футбол федерациясининг айрим учрашувлардаги томошабинлар сони билан боғлиқ хавотирлари туфайли қабул қилинган бўлиши мумкин. Ташкилот турнир ўйинлари тўлиқ аншлаг билан ўтишига алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бунга ўхшаш тажриба ўтган йили АҚШда бўлиб ўтган клублар ўртасий Жаҳон чемпионатида ҳам қўлланилган эди. Ўшанда айрим учрашувларга бўлган қизиқишни орттириш мақсадида турли чегирмалар ва бепул чипталар тақдим этилганди.

Бўлажак Жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилиши муносабати билан, ташкилотчилар трибуналарнинг тўлиб тошишини таъминлаш мақсадида қўшимча маркетинг чораларини амалга оширишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг