UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Расман. Хамзат Чимаев сафдан чиқди. Унинг ўрнига Уиттакер билан ким жанг қилиши эълон қилинди + ПОСТЕР 0 03:43Кутганмидингиз? Хамзат Чимаев Роберт Уиттакерга қарши жанг қила олмаслиги хабар қилинди 0 19:17"Termiz Open 2024" турнири ёшларни чорлайди 0 18:56Ноттингем (WTA). Кэти Бултер, Каролина Плишкова 1/4 финалда 0 18:35Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди 0 18:14Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини 5 та медаль билан якунлашди 0 17:53Стол тенниси. Вилоят босқичларида ғолиблар аниқланяпти + ФОТО 0 17:32Адесаньяга камарлар керак эмас: "Каллаларни олишга боряпман" 0 17:11Евро-2024да VAR қарорлари стадион экранларида батафсил тушунтириб борилади 0 16:50Конор Чендлерга қарши жанги олдидан жароҳати борлигини айтди + ФОТО 0 16:29Холмурод Нурматов россиялик спортчини октагонга чорлади 0 16:08"Мен доим шу ерда бўлганман". Енгилмас боксчи Усик билан жанг қилиш истагида 0 15:47"Реал"нинг келаси ёз учун асосий трансфер мақсади маълум 0 15:26Хертогенбос (WTA). Наоми Осака учун 55 дақиқа етарли бўлди 0 15:05"Семириб кетяпман". Пауло Коста ҳозирги ҳолатини кўрсатди ФОТО 0

20 окт 18:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Савдо марказидаги жанжалдан тортиб UFC билан шартномагача. Шара Буллет қай тарзда ва нима учун юлдузга айланди?

Теглар :  Шара БуллетUFC 294
Бир вақтлар у 10 минг рубль гонорар эвазига жанг қилган.

2022 йил декабрь ойи охирида Шара Буллет номи билан машҳур россиялик жангчи Шарабутдин Магомедов UFC билан шартнома имзолади. Россияда у узоқ вақт давомида катта ном қозонишга муваффақ бўлди ва бу унга дунёнинг энг яхши лигасига киришига ёрдам берди. Бироқ, Шаранинг ишлари бирдан юришиб кетмади. У ҳозирги турган чўққисига чиқиш учун узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтиши керак эди.

Магомедов спорт билан танишишини футболдан бошлаган, бироқ бир воқеа уни тарк этишга мажбур қилган. Учрашувларнинг биридан кейин можаро келиб чиқди ва Шарабутдин рақиби билан келишмовчиликни муштлашиб ҳал қилмоқчи бўлди. Мураббий бунга қарши эди, аммо бўлажак UFC жангчиси барибир муштлашиб кетди ва жамоадан четлаштирилди. Ўша вақтдан бошлаб унда жанг санъатига бўлган иштиёқ уйғонган.

Бироқ, Шара Доғистон учун одатий курашни эмас, балки бокс ва кикбоксингни танлади. Шунинг учун ҳозирги Буллет услуби турли зарбаларни ўз ичига олади. Дарвоқе, доғистонлик йигит бир вақтлар собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья ҳам жанг қилган Хитойдаги мусобақаларда қатнашишга муваффақ бўлган. Шарабутдин у билан жанг қила олмади, лекин унинг спарринг шериги Майк Матетага қарши курашган.

Бир вақтнинг ўзида Магомедов таи бокс билан шуғуллана бошлади. Худди шу йилларда Шара кўзидан жароҳат олди. Унинг ўзи бу қандай содир бўлганини тушунмади, лекин у узоқ вақт давомида шифокорга мурожаат қилмади, бу эса вазиятни мураккаблаштирди. Натижада, муаммолар анча жиддийлашди, жарроҳ бир ярим йил давомида саккизта операцияни ўтказиши керак эди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда кўзи билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо рақиблар кўпинча потенциал заиф нуқтани нишонга олишга ҳаракат қилишади.

2019 йилда Буллет Таиландга саёҳат қилди. Москвадаги турнирлардан бирида уни судга беришди ва у ўз манзилини ўзгартиришга қарор қилди. У ерда доғистонлик жангчининг таи бокси яна бир поғона кўтарилди ва Шара ММАга ўтди. Бундан ташқари, дастлаб Шарабутдин бошқа мамлакатга пульсиз учиб кетган ва у ерда молиявий муаммоларга дуч келган. Магомедовнинг энг кўп гонорари 10 минг рубль эди ва бу пул учун у шиддатли жангларда қатнашиши керак эди. Буларнинг барчаси уни кучли қилди ва энди Шара ҳар қандай вазиятга тайёр эди. Қаҳрамонимиз 2021 йилда Россияга қайтди, аммо Bellator'да ҳам қолиши мумкин эди. Ташкилотда унга ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардснинг укаси Фабиан Эдвардс билан қисқа муддатда жанг ўтказишни таклиф қилишди. Ҳаммаси Шаранинг АМC Fight Nights билан оғзаки келишувига кўра ҳал қилинди, у аввалига Камил Гаджиевнинг промоушенида чиқишни режалаштирган.

Бироқ Магомедов аввалига «Наше Дело»га борди. Поп ММА жанглари билан машҳур бўлган промоушен яхши пул тўлаши мумкин эди ва бу муҳим омил бўлди. Мураббий Гор Азизян Шарабутдиннинг оддийгина эпикировкалар учун пули йўқлигини, шунинг учун у хорижга чиқиши кераклигини тушунтирди. «Наше дело»да у бир нечта ғалабаларни осонлик билан қўлга киритди ва 2022 йилда Fight Nights'га борди, аммо РCC турнири доирасида битта жанг ўтказди. Ўша йили Буллет муаммога дуч келди. Махачкалъадаги савдо марказларидан бирида у ўпишаётган жуфтликни кўриб қолди ва уларга танбеҳ берди. Бу эса можарога айланди: «Мен унга танбеҳ бердим, лекин у тушунмади ва тажовузкорлик билан жавоб бера бошлади. У маҳаллий одам,  анъаналарни билади. Орамизда жанжал чиқди. Эркак ўзига келиб олсин деб уни йиқитиб, тиззам билан бир-икки марта енгил зарба бердим. Бизни ажратиб қўйишди, кейин у яна мени уриб, шаънимни ҳақорат қила бошлади. Мен унга бошқа жойда гаплашиб олишни таклиф қилдим. Мен уни уриб, ўчириб қўйдим, гарчи бошига тепиш ортиқча бўлса ҳам».

Охир-оқибат, ҳаммаси маъмурий жарима билан якунланди, аммо бу ҳаракат Доғистондан ташқарида кенг муҳокама қилинди.

Йил охирида Шара менежер Али Абдел-Азиз билан шартнома имзолади ва умидли жангчининг кейинги манзили ҳаммага аён бўлди. Бир неча кундан сўнг UFC билан келишув эълон қилинди. Тўғри, дебют билан боғлиқ ишлар осон кечмади Магомедов дунёнинг энг яхши ММА промоушенида жангчи сифатида қайд этилганига тўққиз ойдан кўпроқ вақт ўтди, аммо ҳалигача жанг қилгани йўқ. Шарабутдиннинг ўзи аллақачон USADА билан ҳамкорлик қилаётганини ва унинг тест намуналарида тақиқланган мелдоний борлигини тушунтирган. Абу-Дабидаги турнир учун ҳаммаси нормал ҳолатга қайтди ва доғистонлик йилнинг асосий мусобақасини очиб беради.

Шаранинг айтишича, унинг услуби ўрта вазндагилар учун муаммо бўлиши мумкин. Магомедовнинг техникаси зарбага таянади ва баъзида курашда муаммоларга дуч келади. Шунга қарамай, Буллет промоушен юлдузларидан бирига айланиш учун ҳамма нарсага эга. Дарвоқе, у кураш устида ҳам ишлашга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, Шарабутдин грепплинг турнирида иштирок этди.

Яна бир қизиқ жиҳат шундаки, Шара оддий янги шартномани эмас, балки яхшигина пул ишлаб оладиган эксклюзив шартномани қўлга киритди. У аниқ миқдорни айтмади, лекин рақамда бешта ноль борлигини таъкидлади. Яъни, UFC Шарада потенциал юлдузни кўради ва унга арзирли шартнома берди. Очилишдаги рақиб ҳам қийин бўлди. Бруно Сильва яқинда собиқ чемпион Алекс Перейра билан тўлиқ жанг кўрсатди, шунинг учун бу учрашув осон бўлмайди. Бироқ, Шара ўзига ишонади: «Сильванинг лақаби - Ўтиб бўлмас лекин мен - Ўқман ва бу ерда зирҳни тешувчи ўқлар бор». 

Бу йигит дам олиш оқшомида у нима учун бундай шартномага арзишини, рус ММА юлдузи мақомигача  бўлган қийин йўлни шунчаки босиб ўтмаганлигини исботлайди.


Хорижий сайт асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг