UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 июл 13:02
Янгиликлар

Бошқалар

Сенинг уйинг - сенинг аренанг! Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги яна бир мега лойиҳани тақдим этади

Теглар :  Вазирлик
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бир қатор онлайн спорт мусобақалари ўтказилишини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги пандемия шароитида юртдошларимизни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали улар саломатлигини мустаҳкамлаш ва иммунитетини кўтаришга ҳисса қўшиш мақсадида бир қатор онлайн спорт мусобақалари ўтказилишини эълон қилади.

2020 йил 20 июлдан бошлаб “Онлайн юриш”, “Онлайн югуриш”, “Онлайн веломарафон”, “Онлайн шахмат”, #уйдақол #ҳаётгақўшил! челленжи ҳамда киберспорт бўйича 8та йўналишда “MinSport eSropts CUP” мусобақаларига старт берилади. Мазкур спорт тадбирларининг барчаси Янги йил байрамига қадар давом этади ва якунда ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Жумладан, киберспорт бўйича ўтказиладиган "Minsport eSports CUP" мусобақасининг умумий соврин жамғармаси 100 миллион сўмдан ошса, онлайн шахмат мусобақасининг мутлоқ ғолиби Spark автомобилини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Шундай экан, имкониятингизни бой берманг, онлайн спорт тадбирларида фаол иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

Батафсил маълумотлар  www.minsport.uz сайтида.

Истагимиз, одамларда фаол ҳаёт тарзига бўлган кўникмани янада жонлантириш ҳамда миллат генофондини соғломлаштириш йўлида ўз ҳиссамизни қўшиш.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг