UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

07 май 13:13
Янгиликлар

Бошқалар

Сервер Ибрагимов Токио-2020 Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган ўзбекистонлик илк спортчига айланди

Жанубий Кореянинг Чхонжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган спортчимиз Сервер Ибрагимов 10м.га пистолетдан отиш буйича беллашувларнинг финал босқичида 236.8 натижа қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Чемпионатнинг олтин ва бронза медаллари хитойлик спортчилар Янг Чао (237.2) ҳамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этди.

Маълумот учун, ушбу мусобақада 25та мамлакатдан 50 нафардан ортиқ спортчи куч синашмоқда.

Сервер Ибрагимов ҳамюртларимиз орасида 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган илк спортчига айланди. Спортчимиз 11 май куни Тошкент вақти билан соат 19:30да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга қайтиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг