UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Дана Уайт Перейранинг ғалабаси ва унинг келажаги ҳақида гапирди 0 18:40Перейра: "Оқ уйда Жон Жонс билан жанг қилишни истайман" 0 18:18Тўрабек Хабибуллаев: "Бундай мусобақаларда ҳеч ким ютқазаман деб рингга чиқмайди" 0 17:39Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида учта медалга эга чиқди 0 17:17Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади 0 16:39Алекс Перейра чемпионлик жангларида ғалаба қозониш бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 16:16Қиличбозларимиз МДҲ ўйинларида жамоавий дастурлар ғолиб ва совриндори бўлди 0 15:41UFC 320 турнири бонуслари: Прохазка 100 000 долларга эга чиқди 0 15:17Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи 0 14:45Разамбек Жамалов Чеченистондаги кураш турнирида Рамзан Қодиров билан учрашди (ФОТО) 0 14:14Двалишвили Хабиб, Жонс, Холлоуэй ва Жонсоннинг натижасини янгилади 0 13:35МДҲ ўйинлари: бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг қилади 0 13:12Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 0 12:39Алекс Перейра Анкалаевни мағлуб этгандан сўнг нималар деди? 0 12:07Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0

25 ноя 15:13
Янгиликлар

Футбол

Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди + ВИДЕО

Теглар :  Сервер Жепаров
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Сервер Жепаров "Финт Тураева" (Тўраев финти) подкастида нима учун бир пайтлар Европага ўйнамагани ҳақида гапириб берди.

- Осиёнинг энг яхши футболчиси номига овоз беришда Кейсуке Хонда ва Шинжи Кагава каби футболчиларни ортда қолдиргансиз. Улар Европада жуда кўп ва яхши савияда ўйнашди. Нега сизга у ерда ўйнаш насиб этмаган? Фаолиятингиз давомида қандай вариантлар ва таклифларга эга бўлгансиз?

- "Айнтрахт"дан жуда яхши таклиф тушган. 2005 йилда кўрикка борганман ва у ерда 10 кун бўлганман. Дарвоқе, Асрор Алиқулов билан бирга борганмиз. Клубга маъқул келганимни ва мени сақлаб қолмоқчи эканликларини айтишди. Фақат "Пахтакор" билан трансфер суммасини келишиб олишгина қолганди.

Бироқ "Пахтакор" билан беш йиллик шартномам бор эди ва бу "Айнтрахт"га ўтишимга тўсқинлик қилган. Мен клуб раҳбарлари билан гаплашдим ва уларга айтдим: "Ахир, яхши таклиф тушса, мени қўйиб юборишингиз бўйича келишиб олгандик". "Пахтакор" шундай жавоб берди: "Ҳали ёшсан, сенда Европага кетиш имконияти яна бўлади, ҳозирча сен бизга кераксан, таркибда ўрнингни босадиган ҳеч ким йўқ". Ўшанда мен 23 ёшда эдим.

Якунда мен кетмадим, бошқа таклифлар бўлса-да, "Пахтакор"да қолдим. Қурбон Бекиевич Бердиев мени "Рубин"га олиб кетмоқчи эди: раҳбариятга қўнғироқ қилди, масалани ҳал қилмоқчи бўлди, ҳатто ўзи ҳам шу ерга келди. Бу, менинг фикримча, 2006 йил эди (бир неча йил ўтгач, 2008 ва 2009 йилларда "Рубин" Россия чемпиони бўлди – таҳририят). Аммо яна келишувга эришиб бўлмади.

Бир неча марта агентлар бир нечта вариантни таклиф қилган. Масалан, Англияга, Чемпионшипга (Англиянинг иккинчи дивизиони). Бироқ ўшанда терма жамоада кўп ҳам ўйинлар ўтказмагандим. Афсуски, мен бу қайси клуб эканлигини билмайман – шунчаки кетишим керак эди, балки шартнома имзолаган бўлардик. 2008 йилда Россия жамоалари билан Туркиядаги йиғинда яна бир ой ўтказдик: мен "Амкар"га, Кападзе "Кубан"га, Нестеров Нальчикнинг "Спартак" жамоасига йўл олган. "Пахтакор" раҳбарияти бошқа жамоаларда ўзимизни синаб кўриш учун юборганди, лекин бу яна натижа бермаган.

Кета олмаганим ачинарли, албатта. Агар ўша пайтларда менинг ўрнимда "Пахтакор"да ёш ва иқтидорли футболчи бўлганида, улар мени алмаштирган, мен эса хотиржам Европага кетган бўлардим. Мен клубга қандайдир тарзда панд бериб қўйиш ёки жамоанинг ўйин тизимини бузишни хоҳламагандим. Европада ўйнашни жуда истардим, бу менинг орзум эди.

Сервер Жепаров иштирокидаги "Финт Тураева" (Тўраев финти) подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг