UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0 20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0 19:53Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак! 0 19:27Махачев — Йен Гэрри жанги статистикаси: зарбалар ва аниқлик фоизи, Мачадо 11 та кўпроқ зарба йўллабди 0 18:54Махачев Гэрри билан жангнинг бешинчи раунди олдидан Хабиб унга нима деганини ошкор қилди 0 18:26Бу қизиқ! Дана Уайт бугун Ислам Махачевнинг мағлубиятини кутган экан 0 18:00Судзукининг ПСЖга трансфери барбод бўлиши сабаби маълум 0 17:28Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди 0 16:49ММА ҳамжамиятининг Ислам Махачев - Йен Гэрри жангига муносабати 0 16:22Магнус Карлсен чемпион бўлган EWC 2026 турнирида Нодирбек нечанчи ўринни эгаллади ва қанча мукофот пулини қўлга киритди? 0 15:55"Ал Ҳилол" навбатдаги ТОП трансфер бўйича келишувга эришди 0 15:21UFC 330 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Ислам рўйхатда борми? 0 14:52Ислам Махачев битта кўрсаткич бўйича Хабиб Нурмагомедовга етиб олди 0 14:15Тахмина Икромова халқа, қизларимиз эса гуруҳ машқининг финалида иштирок этади 0

01 апр 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов тасдиқлади. Жанг Эҳромлар юртида камар учун кечади

Ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов Александр Усик ва Рико Верховен иштирокидаги катта шоу кардида рингга чиқади.

Чарм қўлқоп устамиз 23 май куни Мисрда британиялик Жек Кеттеролга қарши WBA мунтазам чемпионлик камари учун жанг ўтказади. Бу маълумотни сайтимизга берган интервьюсида Ғиёсовнинг ўзи ҳам тасдиқлади. 

"Алҳамдулиллаҳ, жангим расман тасдиқланди. Бу янгиликни ҳаммадан кўра ўзим кутгандим. Аллоҳ хайрли қилсин. Бир-икки кунда Туркияга учиб кетаман, жанг олдидан машғулотим ўша ерда бўлади. Жангга Дмитрий Биволнинг мураббийи Геннадий Машьянов қўл остида тайёргарлик кўраман. Мен билан бирга Дмитрий Бивол, Ражаб Бутаев ва Баҳодир Жалолов ҳам машғулотларга киришади. Баҳодирнинг жанги бошқа кардда ўтказилади. Жангимда ўртага WBA Regular камари ўртага қўйилади", - деди Ғиёсов. 

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов ҳам, Жек Кеттерол ҳам 32 ёшда. Британиялик боксчи ўтган йили иккита ғалаба билан ярим ўрта вазн тоифасига кўтарилди ва ҳозирда WBA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг