UZ

Сўнгги янгиликлар

18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0

16 окт 08:47
Янгиликлар

Теннис

Шанхай "Мастерс" бош соврини Польшага кетди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир Хуберт Гуркачнинг ғалабаси билан якунланди.

ATP рейтнигида 17-поғонада бораётган польшалик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг еттинчи ракеткаси, россиялик Андрей Рублёвни 6/3, 3/6, 7/6(8) ҳисобларида мағлуб этишни уддалади. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Хуберт фойдасига ўзгарди - 3:2. 

Эътиборлиси, Гуркач ҳал қилувчи учинчи сетнинг тай-брекида аввалига 2:5, кейин матч-болл ҳолатдаги 5:6 ҳисобидан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Икки соату 9 дақиқа давом этган баҳсда Рублёв 13, Гуркач 21 та эйс зарбани амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўймади. Брейклар сони ҳам бир хил бўлди - 1 тадан. 

Польшалик теннисчи фаолиятида иккинчи бор "Мастерс" турнирида чемпион бўлди. У 2021 йилги Майами "Мастерс" турнирида ҳам бош совринни қўлга киритганди. Умумий ҳисобда бу унинг фаолиятидаги еттинчи ATP совринга айланди. 

Шанхайдаги бир ҳафталик меҳнат Гуркачга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 262 минг 220 АҚШ доллари мукофот пули келтирди. Рублёв эса 600 очко ва 662,360 доллар ишлаб олди. Хуберт бугун эълон қилинадиган ҳафталик рейтингда 11-ўринга кўтарилиб олади. Финалдаги мағлубиятга қарамай, Рублёв 5-ўринга жойлашади. Бу унинг фаолиятидаги энг юқори рейтинг ўрни ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг