UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

25 май 06:01
Янгиликлар

Таэквондо

Шерзод Ташматов кореялик таэквондо мутахассисларини қабул қилди

Жанубий Корея Геонгги-до таэквондо ассоциацияси раиси Ким Кёнг Док бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Меҳмонларни МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов қарши олди. Делегатлар ташриф давомида ўзбек спортининг бой тарихи билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

“Сизларни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида кўриб турганимиздан мамнунмиз. Ҳурматли Президентимизнинг эътиборлари билан мамлакатимизда ҳар бир спорт тури қатори таэквондо ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Бунда кореялик таэквондо мутахассисларининг хизматларини алоҳида тилга олмоқчимиз. Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямиз учун ушбу спорт туридаги илк олтин медални тақдим қилишимизда уларнинг меҳнати катта бўлган. Кеча давлатимиз раҳбари спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш мавзусида видеоселектор йиғилишини ўтказдилар. Таэквондони юртимизда янада ривожлантириш борасидаги режаларимиз билан Президентимиз берган топшириқлар ижросини таъминлаймиз”, – деди Шерзод Ташматов.

Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам юртимизда таэквондо ривожи янги босқичга чиқаётганини алоҳида таъкидладилар.

“Ташрифим давомида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва бир қанча ҳудудларда бўлдим. Бу мамлакат менда жуда илиқ таассурот қолдирди ва Ўзбекистондан кетишни истамаяпман. Давлатингиз бой спорт тарихига эга. Токио-2020 Олимпиадасида ўзбекистонлик таэквондочининг илк бор олтин медални қўлга киритгани мени хурсанд қилган эди. Миллий терма жамоа вакилларининг машғулотини кузатганимда Ўзбекистондан келажакда ҳам кўплаб чемпионлар етишиб чиқишига амин бўлдим. Таэквондо спортида бундай иқтидорли кадрлар кўп бўлган мамлакатингиз билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш биз учун ёқимли”, – деди жаноб Ким Кёнг Док.

Хорижлик мутахассис Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясининг фаолияти Корея Республикаси таэквондо ассоциацияси билан ўхшашлиги, терма жамоамиз вакилларини Париж-2024 ва Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларига тайёрлашда ўзаро ҳамкорликда ишлашга тайёр эканини алоҳида урғулади.

Суҳбатда ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик тренер ва ҳакамларнинг малакасини ошириш учун уларни Корея Республикасига юбориш, спорт тиббиёти, фармакология, диеталогия йўналишларида эришилган сўнгги муваффақиятлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш мавзуларида фикр билдирилди.

Йиғилиш якунида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов меҳмонлар билан учрашиб, уларнинг Қўмитамизга қилган ташрифидан мамнун эканини, келгусида чуқур ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан хурсанд бўлишини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 май 10:45:30
Vista 1981
Shu Sherzod Toshmatovni futbol federatsiyamizga raxbar qilib qòyish kerakda, kòz tegmasinku shu inson qaysi sport turiga raxbar bòlsa albatta usha sport turi rivojlanib jaxon va olimpiada chempionlari chiqyabdi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг