UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0

29 окт 12:49
Янгиликлар

Таэквондо

Шерзод Ташматов мураббийлар штаби билан янги режаларни муҳокама қилди

МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов янги мавсум режалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Унда Павел Хан бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этди.

2022 йил барча спорт турлари қатори таэквондочиларимизни ҳам катта синов кутиб турибди. Суҳбатда олдинда турган Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати, Гран-при ва бошқа нуфуздаги мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш, терма жамоанинг асосий таркибини саралаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Айни пайтда терма жамоамиз вакиллари Қозоғистон ва Россиядан келган таэквондочилар билан қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Йиғилишда мураббийлар яқин ойлар давомида турли ёш тоифаларида ўтказиладиган мамлакат чемпионати орқали асосий ва ёшлар жамоаси, уларга кучли спарринг рақиб бўла оладиган 2-таркиб вакилларини саралаб олиш кўзда тутилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Ўз навбатида, Шерзод Ташматов келгуси йил учун тузилган маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, терма жамоамиз вакиллари иштирок этадиган халқаро турнирлар бўйича мураббийлар билан фикрлашиб, тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг