UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0

17 июн 15:18
Янгиликлар

Таэквондо

Шерзод Тошматов - Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси лавозимига сайланди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилмоқда.

Конференция кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала ташкилотга янги раҳбар сайлашдан иборат эди. 

Шу кунгача ассоциацияга раҳбарлик қилиб келган Аҳмаджон Раҳимов ўрнига Шерзод Тошматов раис сифатида сайланди. 

Маълумот учун, 1979 йилда таваллуд топган Шерзод Тошматов ўз вақтида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. Айнан унинг қўл остида боксчиларимиз Рио Олимпиадасида, шунингдек Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида, Жакартадаги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишганди. 

Айни дақиқаларда давом этаётган йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ҳам сўзга чиқиб, Шерзод Тошматовга янги иш жойида муваффақият тилашди ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда беришди.   

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси президенти Алам Муллаев Шерзод Тошматов ҳақида илиқ фикрларни билдирди. 

Olamsport.com сайти Шерзод Тошматовга янги лавозимда муваффақият тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг