UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16"Бу икки қадам орқага бўларди". Сен-Дени нега Оқ уйда Чендлер билан жангдан воз кечганини айтди 0 14:40"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин 0 14:14Хамзат Чимаев UFC’даги асосий мақсадини айтди 0 13:35Мовсар Евлоев ўзини зерикарли жангчи деб ҳисоблашларига муносабат билдирди 0 13:13Россия бокс федерациясида World Boxing’га қўшилишига изоҳ берилди 0 12:39Қойил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди 0 12:17"Кичик экскурсия". Александр Усик Энтони Жошуа билан Киевга келди (ФОТО) 0 11:51"Кўз олдим бирдан қоронғулашиб кетди" - Порье Махачевнинг бўғиш усули ҳақида гапирди 0 11:24"Топурияда Махачевни мағлуб этиш имкони йўқ" - Евлоев 0 11:01Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди 0 10:39Қозоғистонда янги ММА Лигаси очиляпти, илк турнирда UFC собиқ юлдузи жанг қилади 0 10:17"Ҳумо арена"да бўладиган PWL 11 турнирининг асосий жанглари эълон қилинди 0 09:51Рауль Куриэль Шаҳрам Ғиёсов эмас, Райан Гарсия билан жанг қилиш ниятида 0 09:26MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда 0 09:05Ўзбек бокси юлдузлари Қозоғистондаги футбол ўйинида меҳмон бўлди (ФОТО) 0

19 апр 18:40
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Ширинликлар сотуви, допинг ва Forbes. Бугун 34 ёшга тўлган юлдуз Мария Шарапова ҳақида

Теглар :  Мария Шарапова
Бугун россиялик теннисчи Мария Шарапова 34 ёшини нишонламоқда.

Мария Шарапова 1987 йил 19 апрелда Россиянинг Нягань шаҳрида туғилган ва тўрт ёшида, оиласи Сочида яшаган пайтидан бошлаб теннис билан шуғулланишни бошлаган. Марияга биринчи ракеткани Евгений Кафелников совға қилган.

Олти ёшидан Шарапова Москвада Мартина Навратилованинг маҳорат дарсига қатнашади. Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси россиялик теннисчининг отасига қизини Флоридадаги Ник Боллеттиери академиясига юборишни маслаҳат беради. 1995 йилда Юрий ва Мария Шараповлар АҚШга кўчиб кетишди. Ёшлигида теннисчига моделлик бизнеси билан шуғулланишни таклиф қилишади, аммо Мария ундан бош тортди, чунки у спортни тарк этишни истамади.

Россиялик теннисчи ўзининг профессионал фаолиятини 2001 йилда бошлаган. Турдаги чиқишлари давомида у 36 та WТА турнирида ғолиб чиққан ва шу билан бирга 38.560.323 доллар мукофот пули ишлаб олган.

Шарапова “Улкан тож” туркумидаги бешта мусобақада ғолиб бўлган: 2004 йилда Уимблдон, 2006 йилда US Open, 2008 йилда Australian Open ва 2012 ва 2014 йилларда” Ролан Гаррос”. Шундай қилиб, Шарапова карьерасида “Улкан тож” турнирларини барчасини забт этди. Шунингдек, 2012 йилда Мария Лондон Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳибаси бўлди.

2004 йил июнь ойида 17 ёшли Мария Уимблдон финалида америкалик Серена Уильямс устидан ғалаба қозонди.



2005 йил август ойида Мария ўз карьерасида илк марта дунёнинг биринчи ракеткаси бўлди. Умуман олганда, ўз фаолияти давомида Шарапова беш марта WТА рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб, дунё таснифининг етакчиси мақомида жами 21 ҳафта ўтказди.

Жуфтлик баҳсларида Шарапова учта унвонга эга: 2003 йилда у Тамарин Танасугарн билан Токио ва Люксембургдаги мусобақаларда ғолиб чиққан. 2004 йилда эса Мария Кириленко билан биргаликда Бирмингемдаги мусобақада ғалаба қозонган.

2012 йил август ойида Шарапова Sugarpova брендидаги ширинликларни сотишни бошлаганини эълон қилди. Ширинликларнинг тақдимоти Нью-Йоркда бўлиб ўтди. Бугунги кунда ушбу маҳсулот дўконлари Майами, Лос-Анжелес, Мельбурн, Москва, Штутгарт, Уимблдон ва дунёнинг бошқа кўплаб шаҳарларида фаолият олиб боради.



2013 йил Уимблдон турнири бўлаётган вақтда Мария жароҳат олди, шу сабабли у мавсумнинг муҳим қисмини, шу жумладан, US Open ва WТА якуний турнирини ўтказиб юборди. Худди шу йили Шарапова Свен Гронефелд билан ҳамкорликда ишлай бошлади.

2012 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда Мария болгариялик теннисчи Григор Димитров билан учрашиб юрган, аммо 2015 йил июль ойида Григор Шарапова билан ажрашганлигини тасдиқлаган.

Худди шу мавсумда Мария кетма-кет ўн биринчи марта Американинг Forbes журнали томонидан дунёдаги энг кўп маош оладиган аёл спортчилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

2018 йил март ойида теннисчи биринчи бўлиб британиялик тадбиркор Александр Гилкес билан жамоатчилик олдида кўриниш берди. Бу жуфтлик 2020 йил декабрида ўзларининг унаштирувини эълон қилишди.

Спортчи француз ва рус ошхоналарини афзал кўради, бўш вақтларида у рақсга тушишни, кинотеатрга боришни ва қўшиқ куйлашни яхши кўради.

2016 йил март ойида Мария ўзининг Australian Open мусобақасида ўтказган допинг-тести ижобий натижа берганини эълон қилди. Мариянинг қонидан тақиқланган мелдронат препарати топилган. Натижада, Россия вакиласи икки йил муддатга расмий ўйинларда иштирок этишдан четлаштирилди, аммо кейинчалик Спорт арбитраж суди (CAS) спортчини мусобақадан четлатиш муддатини 15 ойга қисқартиришга қарор қилди. 

Шарапова 2017 йил апрель ойида кортга қайтди. Дисквалификация қилинганидан кейин унинг биринчи турнири Штутгарт (Германия) да ўтказилган Porsche Tennis Gran Prix мусобақаси бўлди. Катта спортга қайтгандан сўнг, Мария битта мусобақада - Тянцзинда ғолиб чиқди. 2020 йил февраль ойида Мария Шарапова Vanity Fair`да эссе ёзиш орқали карьерасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг