UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

26 ноя 21:31
Янгиликлар

Бошқалар

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Шунқорлар
Ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда мамлакатимиз ёшлари маънавиятини турли таҳдидлардан асраш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шу боис, фуқаролар, айниқса ёшларни Ватанга садоқат, юксак маънавият, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш “Ватанпарвар” ташкилотининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилотида ҳарбий ватанпарварлик ва ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими яратилди.

Ташкилот тизимида ёшлар билан ишларни ташкил этишда “Ватан тараққиётига хизмат қилиш ва содиқ бўлиш” концептуал ҳарбий-ватанпарварлик ғояси остида тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилоти томонидан амалга оширилган ана шундай кенг қамровли йирик тадбирлардан бири “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг қайта тиклангани бўлди. 

Эндиликда ушбу ўйинлар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб борилади, шунингдек, ёшларнинг ҳарбий-спорт ҳаракатига айлантирилади.

Булардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз ёшлари қалбида ватанпарварлик, мардлик, жасорат туйғуларини шакллантириш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлашда давлат бошқарув органларига кўмаклашиш, спортга кенг жалб этиш, жисмонан ва руҳий чиниқтириш ҳисобланади. 

Маълумки, “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари айрим сабабларга кўра бир неча йилдан буён ўтказилмай келинаётган эди.

Ҳозирда “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари бутунлай янги ёндашув асосида ва замонавий услубларни қўллаш орқали ташкил этилиб, унда асосий эътибор ёшларда ҳарбий хизмат кўникмаларини шакллантиришга ҳамда уларни маънан, жисмонан ва руҳан чиниқтиришга қаратилади.

Янгиликлардан бири, “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг илк бор байроғи ва эмблемаси яратилиб, асосий рамзи сифатида шунқор қуши танланди. Бу бежиз эмас, чунки шунқор қуши лочинсимонлар оиласига мансуб кучли қуш бўлиб, кўчма маънода мард, жасоратли, ботир шахсга нисбатан қўлланилади.  

Жорий йилнинг 21-22 ноябр кунлари Қуролли Кучлар Академиясининг дала ўқув базасида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилди. Унда “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий кенгашларидан 154 нафар, 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар ҳамда уюшмаган ёшлардан ташкил топган 14 та жамоаси иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари Тошкент вилоятида жойлашган Қуролли Кучлар Академиясининг дала ўқув базасида ташкил этилиб, ёшлар бевосита унда яратилган замонавий шарт-шароитлар ва дала ўқув моддий негизи билан яқиндан танишишди. 

Қуролли Кучлар Умумқўшин низомларининг ички тартиб қоидалари асосида курсантлар ётоқхонасида яшаб, курсантларнинг кундалик ҳаёти, ҳарбий хизмат ўташнинг шарт-шароитлари бўйича кўникмалар ҳосил қилдилар.

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларида ёшлар асосан учта блокдан иборат синовлардан ўтказилди. “Ҳарбий-ватанпарварлик блокида” жамоа аъзоларининг Ўзбекистон ҳарбий тарихига доир билимлари синовдан ўтказилди.

“Ҳарбий-амалий кўпкураш блокида” жамоалар пневматик қуролдан ўқ отиш, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш ва ҳарбийлаштирилган эстафета бўйича беллашдилар. “Спорт блокида” жамоалар дуатлон, 100 метрга югуриш, турникда тортилиш бўйича ўзаро мусобақалашдилар.

Бундан ташқари “Моҳир мерган” ва “Ўзбекистон ҳарбий тарихи билимдони” номинациялари бўйича шахсий биринчиликлар ҳам ўтказилди.

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари давомида ёшларнинг мусобақа шартларини бажаришларида ғалабага кучли интилиши, ҳарбийликка бўлган қизиқиши, чаққонлиги ва моҳирлиги ҳамда ғайрат-у шижоати яққол кўзга ташланиб, ушбу ўйинларга ўзига хос кўрк бағишлади.

Дўстона руҳда, шу билан бирга шиддатли ва муросасиз кечган ҳарбий-спорт ўйинларида Тошкент вилояти жамоасининг қўли баланд келиб биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг кўчма кубоги соҳиби бўлди.

2-ўрин Наманган вилояти жамоасига, 3-ўрин эса Сурхондарё вилояти жамоасига насиб этди. “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларида фахрли ўринларни эгаллаган жамоа аъзоларига, шунингдек номинациялар ғолибларига “Ватанпарвар” ташкилотининг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.

Таъкидлаш жоизки, республика миқёсида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари “Ватанпарвар” ташкилотининг “Ватан тараққиётига хизмат қилиш ва содиқ бўлиш” концептуал ҳарбий-ватанпарварлик ғояси остида ёшларни бирлаштиришга яхши замин яратди. 

Бу эса Ташкилот томонидан тайёрланаётган ватанпарвар ёшлар Янги Ўзбекистоннинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашда ҳамда равнақ топишида салмоқли ҳисса қўшишини англатади.

Дарҳақиқат, “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ёшларни Ватанга садоқат ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларининг яна бир ёрқин исботидир.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг