UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0

25 июн 16:58
Янгиликлар

Бошқалар

"Шунқорлар" – 2024: Хоразм вилояти жамоаси Кубокни яна ўзида сақлаб қолди

"Ёшлар ойлиги" доирасида Тошкент вилоятидаги "Чирчиқ" дала ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси Кубоги учун "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилди.

Мазкур ўйинларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни Ватанга садоқат ва юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақириққа қадар ёшларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга қизиқишини ошириб бориш ҳамда уларни руҳан ва жисмонан чиниқтиришдан иборатдир.

Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинларининг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда истиқомат қилаётган 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган 140 нафар ёшлардан ташкил топган 14 та жамоа учта блокдан иборат синовлардан ўтказилди.

"Ҳарбий-ватанпарварлик блоки"да жамоа аъзоларининг Ўзбекистон ҳарбий тарихига доир билимлари текширилди. Шунингдек, саф қўшиғи ва "Биз – бир жамоамиз!" кўрик-танловлари ўтказилди.

"Ҳарбий-амалий кўпкураш блоки"да жамоалар пневматик қуролдан ўқ отиш, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш ва ҳарбийлаштирилган эстафета бўйича беллашдилар. Ҳарбийлаштирилган эстафета доирасида ёшлар автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва тўлиқ йиғиш ҳамда газга қарши ниқобни кийиб, белгиланган масофага югуриш шартларини бажардилар.

"Спорт блоки"да дуатлон, 100 метр масофага югуриш ва турникда тортилиш бўйича ўзаро мусобақалашдилар. "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинлари давомида ёшларнинг ғалабага кучли интилишлари, шижоатлари ва ҳарбийликка бўлган қизиқишлари яққол сезилиб турди.

Дўстона руҳда, шу билан бирга шиддатли ва муросасиз кечган "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичида Хоразм вилояти жамоасининг қўли баланд келиб, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раисининг кубогини қўлга киритди. 

Эътиборлиси, Хоразм вилояти жамоаси 2022 йилдан буён тенгсизлигини исботлаб, кубокни ўзида сақлаб келмоқда. Иккинчи ўрин Тошкент вилояти вилояти, 3-ўрин эса Андижон вилояти жамоасига насиб этди.

Якунда ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар аъзолари "Ватанпарвар" ташкилоти ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур ўйинлар доирасидаги турли мусобақаларда юқори натижаларни кўрсатган 8 нафар йигит ва қизлар спорт разрядларига эга бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, республика миқёсида ўтказиб келинаётган "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинлари "Ватанпарвар" ташкилотининг "Ватанпарварлик – олий мақсадимиз!" консептуал ҳарбий-ватанпарварлик ғояси остида ёшларни бирлаштиришга мустаҳкам замин яратди.

2024 йилнинг март ойида "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар ўртасида "Шунқорлар" ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарори имзоланган бўлиб, ушбу ҳужжатда "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинларининг маҳалла, туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичлари ўтказилиши белгиланган.

Яна бир муҳим маълумот: "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинларининг байроғи ва эмблемаси яратилган бўлиб, асосий рамзи сифатида шунқор қуши танланган. Бу бежиз эмас, чунки шунқор лочинсимонлар оиласига мансуб кучли, абжир қуш ҳисобланади ва у кўчма маънода мард, жасоратли, кучли шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг