UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0 17:03Онадан сўккан мураббий клубдан ҳайдалди 0 16:42Қиличбозларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида медаллар учун курашишмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 15:46Фабио Уордли учун мажбурий даъвогар эълон қилинди 0 15:24Камару Усман: "Махачев билан жанг мени қўрқитяпти" 0

23 июн 19:31
Янгиликлар

Ўқ отиш

ОАВ ходимлари орасидан мерганлар аниқланди

Теглар :  Ватанпарвар
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан республика ОАВ ходимлари ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.

“Спорт – саломатлик гарови!” шиори остида ўтказилган ушбу мусобақанинг асосий мақсади журналистлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳисобланади.

Мусобақа иштирокчиларидан 10 метр масофадан туриб, белгиланган нишонларни пневматик милтиқларда мўлжалга олиб, ўқ узиш талаб этилди. 

Қизғин, дўстона, шу билан бирга, муросасиз кечган беллашувда журналистлар қуйидаги натижаларга эришдилар:

Эркаклар ўртасида:

1-ўрин: Ҳайдаров Қаҳрамон Ўктамович (Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департменти);

2-ўрин: Заитов Санжар Суннатуллаевич (“Спорт” телеканали);

3-ўрин: Ҳожиметов Шерзод Ортиқбоевич (“Спорт” телеканали).


Аёллар ўртасида:

1-ўрин: Раҳимова Динара Расулбек қизи (“Ёшлар” телеканали);

2-ўрин: Талипжанова Шафоат Манаповна (“Спорт” телеканали);

3-ўрин: Алманова Мавжуда Пўлатовна (Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департменти);

Ғолибликни ва фахрли ўринларни қўлга киритган ОАВ вакиллари “Ватанпарвар” ташкилотининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятини ОАВда ёритишда фаол ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ журналистларга ташкилот Марказий кенгаши раисининг ташаккурномалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, республика бўйлаб “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, биатлон, ўқ отиш, авиамодел, ракетамодел, кемамодел, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турлари секциялари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, Ташкилотнинг спортчилари ушбу спорт турлари бўйича республика, МДҲ, Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи

“Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг