UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Хамзатнинг жамоадоши Магомед Тучалов UFC'даги дебют жангини ўтказди 0 19:08Хабибга қиёфадош тожикистонлик Нурулло Алиев UFC Abu-Dhabi турнирида жанг қилди 0 19:04Ўзбекистонлик жангчилар иштирокидаги Octagon 89 турниридан ОНЛАЙН 0 18:56Гусков Анкалаевга, Темиров эса Эрцегга қарши! UFC Abu-Dhabi турниридан ОНЛАЙН 0 16:00Магомед Анкалаев — Богдан Гусков жанги қачон бошланади ва қаерда кўрсатилади? 0 14:48"Реал" 19 ёшли футболчи учун 100 млн евро тўлашга тайёр 0 14:16Рамазон Темиров ва Богдан Гусков face-to-face маросимида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 13:55Шоҳасан, Ҳумоюн Тўхтамуродов ва Жасур "Тайсон" бугун Octagon 89 турнирида жанг қилади 0 13:30Аичи-Нагоя-2026: Чим устида хоккей жамоаларимиз рақибларини билиб олишди 0 13:05Шоҳжахон Эргашев, Одилхон ва бошқа юлдузлар. All Stars турнири олдидан ўтказилган face to face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:41Испания терма жамоаси ЖЧ-2026даги ғалабаси учун АҚШга катта миқдорда солиқ тўлайди — Fox News 0 12:20Биз кутган кун келди! Бугун икки марказий жанги ҳамюртларимиз иштирокида ўтадиган UFC Abu-Dhabi турнири бўлиб ўтади! (Барча тафсилотлар) 0 11:47Таэквондо бўйича Лондон-2012 Олимпиадаси совриндори яна UFC билан шартнома имзолади 0 11:06Богдан Гусков: "Мен Анкалаевга мухлислик қилганман" 0 10:29Романо Возиньянинг янги клуби номини маълум қилди 0

10 июн 16:26
Янгиликлар

Бошқалар

2026 йилнинг энг абжир “шунқорлари” аниқланди

Теглар :  Ватанпарвар
“Ёшлар ойлиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси кубоги учун “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилди.

Мазкур ўйинларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни Ватанга садоқат ва юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақириққа қадар ёшларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга қизиқишини ошириб бориш ҳамда уларни руҳан ва жисмонан чиниқтиришдан иборатдир.

“Чирчиқ” дала ўқув майдонида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда истиқомат қилаётган 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган 140 нафар ёшлардан ташкил топган 14 та жамоа учта блокдан иборат синовлардан ўтказилди.

“Ҳарбий-ватанпарварлик блоки”да жамоа аъзоларининг Ўзбекистон тарихига доир билимлари текширилди. Шунингдек, “Саф қўшиғи” ва “Биз – бир жамоамиз!” кўрик-танловлари ўтказилди.

“Ҳарбий-амалий кўпкураш блоки”да жамоалар пневматик қуролдан ўқ отиш, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш ва ҳарбийлаштирилган эстафета бўйича беллашдилар. Ҳарбийлаштирилган эстафета доирасида ёшлар “АК-74” автоматини қисмларга ажратиш ва тўлиқ йиғиш ҳамда газга қарши ниқобни кийиб, белгиланган масофага югуриш шартларини бажардилар.

“Спорт блоки”да дуатлон, 100 метр масофага югуриш ва турникда тортилиш бўйича ўзаро мусобақалашдилар. Беллашувлар давомида ёшларнинг ғалабага кучли интилишлари, шижоатлари ва ҳарбийликка бўлган қизиқишлари яққол сезилиб турди.

Дўстона руҳда, шу билан бирга шиддатли ва муросасиз кечган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичида Тошкент вилояти жамоасининг қўли баланд келиб, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг кубогини қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Навоий вилояти, 3-ўрин эса Андижон вилояти жамоаларига насиб этди. Ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар аъзолари “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Энг эътиборли жиҳати, уч кун давом этган мазкур ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичи натижаларидан келиб чиқиб, жорий йилда ҳам 7 нафар йигит ва қизлар 3-спорт разрядларига эга бўлдилар.

Айниқса, мазкур ҳарбий-спорт ўйинлари доирасида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви жуда қизғин тадбирга айланиб кетди. Унда ёшлар “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров билан очиқ мулоқотда бўлиш имкониятига эга бўлдилар. Самимий кечган мулоқотда “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаларида ёшлар турли касб-ҳунарларни эгаллашлари ҳамда спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир қизғин савол-жавоблар билан ўтди.

Таъкидлаш жоизки, республика миқёсида ўтказиб келинаётган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари “Ватанпарвар” ташкилотининг “Ватанпарварлик – олий мақсадимиз!” концептуал ҳарбий-ватанпарварлик ғояси остида ёшларни бирлаштиришга мустаҳкам замин яратди.

2025 йилнинг март ойида “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар ўртасида имзоланган “Ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадаси” доирасида ёшлар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда ҳуқуқий танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорга мувофиқ, мазкур ўйинларнинг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичлари ўтказилиши белгиланган.

Яна бир муҳим маълумот: “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг байроғи ва эмблемаси яратилган бўлиб, асосий рамзи сифатида шунқор қуши танланган. Бу бежиз эмас, чунки шунқор лочинсимонлар оиласига мансуб кучли, абжир қуш ҳисобланади ва у кўчма маънода мард, жасоратли, кучли шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг