UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0

01 июл 13:18
Янгиликлар

Тадбирлар

“Шунқорлар” – 2025: Андижон вилояти жамоаси кубокнинг янги соҳиби!

“Ёшлар ойлиги” доирасида 26-28 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси кубоги учун “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилди.

Мазкур ўйинларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни Ватанга садоқат ва юксак ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақириққа қадар ёшларни Қуролли кучлар сафида хизмат қилишга қизиқишини ошириб бориш ҳамда уларни руҳан ва жисмонан чиниқтиришдан иборатдир.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билимюртида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда истиқомат қилаётган 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган 140 нафар ёшлардан ташкил топган 14 та жамоа учта блокдан иборат синовлардан ўтказилди.

“Ҳарбий-ватанпарварлик блоки”да жамоа аъзоларининг Ўзбекистон тарихига доир билимлари текширилди. Шунингдек, “Саф қўшиғи” ва “Биз – бир жамоамиз!” кўрик-танловлари ўтказилди. 

“Ҳарбий-амалий кўпкураш блоки”да жамоалар пневматик қуролдан ўқ отиш, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш ва ҳарбийлаштирилган эстафета бўйича беллашдилар. 

Ҳарбийлаштирилган эстафета доирасида эса ёшлар “АК-74” автоматини қисмларга ажратиш ва тўлиқ йиғиш ҳамда газга қарши ниқобни кийиб, белгиланган масофага югуриш шартларини бажардилар.

“Спорт блоки”да дуатлон, 100 метр масофага югуриш ва турникда тортилиш бўйича ўзаро мусобақалашдилар. “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари давомида ёшларнинг ғалабага кучли интилишлари, шижоатлари ва ҳарбийликка бўлган қизиқишлари яққол сезилиб турди.

Дўстона руҳда, шу билан бирга шиддатли ва муросасиз кечган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг республика босқичида Андижон вилояти жамоасининг қўли баланд келиб,“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг кубогини қўлга киритди.

Эслатибўтамиз, сўнгги уч йилдан буён Хоразм вилояти жамоаси ғолиб бўлиб, кубокни ўзида сақлаб келаётган эди. Иккинчи ўрин Тошкент вилояти, 3-ўрин эса Самарқанд вилояти жамоаларига насиб этди. Якунда ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар аъзолари “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, уч кун давомида спорт мусобақаларида белгиланган натижаларни қўлга киритиб, ягона спорт таснифининг меъёрий талабларини бажарган 6 нафар йигит ва қизлар учинчи спорт разрядларига эга бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, республика миқёсида ўтказиб келинаётган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари “Ватанпарвар” ташкилотининг “Ватанпарварлик – олий мақсадимиз!” концептуал ҳарбий-ватанпарварлик ғояси остида ёшларни бирлаштиришга мустаҳкам замин яратди.

2025 йилнинг март ойида “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар ўртасида имзоланган “Ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадаси” доирасида ёшлар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда ҳуқуқий танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорига мувофиқ, “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичлари ўтказилиши белгиланган.

Яна бир муҳим маълумот: “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг байроғи ва эмблемаси яратилган бўлиб, асосий рамзи сифатида шунқор қуши танланган. Бу бежиз эмас, чунки шунқор лочинсимонлар оиласига мансуб кучли, абжир қуш ҳисобланади ва у кўчма маънода мард, жасоратли, кучли шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг