UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

10 ноя 08:46
Янгиликлар

Теннис

Синнер - дунёнинг 21 ёшгача бўлган энг кучли теннисчиси!

Теглар :  ТеннисATPСиннер
Италиянинг Милан шаҳрида 21 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида йилнинг Якуний ATP чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Рейтинг бўйича дунёнинг энг кучли саккиз нафар теннисчиси иштирок этган турнирда мезбон ракетка устаси Янник Синнер бош соврин соҳибига айланди. Дунё рейтингида 95-поғонадан жой олиб турган италиялик 18 ёшли теннисчи финал учрашувида сайёрамизнинг 18-ракеткаси, австралиялик Алекс Ди Минаурни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Янник Синнер 1 соату 4 дақиқа давом этган баҳсда кучли рақибидан 4/2, 4/1, 4/2 ҳисобида устун келди. 18 ёшли Синнер ҳам, 20 яшар Минаур ҳам учрашув давомида 2 тадан эйс зарбасини амалга оширишди. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Next Gen ATP Finals турниридаги муваффақиятли иштирок Синнерга 372 минг доллар келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг