UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0

25 дек 07:22
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Синхрон сузувчиларимиз Россиядаги мусобақада иккита медаль қўлга киритишди

20-24 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Чехов шаҳрида синхрон сузиш бўйича 13 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида "Русская матрёшка" халқаро турнири ўтказилди.

Мусобақада мезбон Россиядан ташқари, Беларусь, Қозоғистон, Сингапур ва Ўзбекистондан келган ёш қизлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз шарафини Дарья Кочнева ҳамда Елизавета Касаткина ҳимоя қилди. 

Қувонарлиси, ёш спортчиларимиз турнирда иккита медаль қўлга киритишди. Спортчиларимиз мусобақанинг дастлабки куни дуэт йўналишида иштирок этишди ва бронза медалига эга чиқишди. Кеча эса Дарья Кочнева "соло" дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, ўсмирлар терма жамоамиз Россиядаги халқаро турнирни битта бронза ва битта кумуш медали билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг