UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

12 июн 06:51
Янгиликлар

Теннис

Соболенко Хертогенбос турнири бош соврини учун кортга чиқади

Нидерландиянинг Хертогенбос шаҳрида WTA таснифига кирувчи турнир ўз якунига етиб бормоқда.

Жаҳоннинг олтинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко мусобақанинг ярим финалида WТА рейтингида 42-поғонани эгаллаб турган америкалик Шелби Рожерсни 7/6, 6/0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир финалига йўл олди.

Теннисчилар кортда 1 соату 36 дақиқа ҳаракат қилишди. Баҳс давомида 24 ёшли Соболенко иккита эйс зарбасини амалга ошириб, тўпни ўйинга киритишда тўрт марта хатога йўл қўйди ва бешта брейк қайд этди. 

29 ёшли Рожерс эса бешта эйс амалга ошириб, икки бор қўшхатога йўл қўйди ва иккита брейкдан унумли фойдаланди. Бу спортчиларнинг биринчи расмий учрашуви эди. Хертогенбосдаги мусобақа финалида Соболенко россиялик Екатерина Александрова билан баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг