UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

05 дек 13:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сондерс ўзини пичоқбозликда айблашганига жавоб қайтарди

Собиқ жаҳон чемпиони барча айбловларни рад этмоқда.

Ўрта вазнда собиқ WBO чемпиони Билли Жо Сондерс ўзининг Инстаграм саҳифасида уни пичоқ билан зарар етказишга урингани борасидаги маълумотлар юзасидан фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирларида интернетда Билли Жо Сондерс уч нафар ёш йигитлар билан жанжаллашгани ҳақида материаллар пайдо бўлганди. Йигитларнинг отасининг сўзларига кўра, боксчи жанжал пайти пичоқ чиқариб йигитлардан бирининг қўлига шикаст етказган. Шундан сўнг, бошқа бир йигитнинг пешонасига тўппонча тираган.

"Мен тармоқларда айланиб юрган видео ҳақида биламан. Ушбу нарса менга катта айбловлар қўймоқда. Аммо, буларнинг бари қуруқ сафсата.

Бироқ, бу ишга қайсидир маънода полиция аралашиши ҳам мумкин. Адвокатим бу воқеага ҳеч қандай изоҳ бермаслигимни маслаҳат берди. Агар полиция мен билан боғланадиган бўлса, бундан жуда бахтли бўлардим", - деб ёзади боксчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг