UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

22 апр 13:49
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашчилари учун онлайн-машғулот ўтказилди

Спорт курашлари (эркин, юнон-рим ва аёллар кураши) бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоасининг онлайн видео машғулоти бўлиб ўтди.

Ушбу видео машғулотни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти Азизжон Камилов, МОҚ қошидаги тезкор штаб бошлиғи Шерзод Ташматов ҳамда бошқа мутасаддилар кузатиб боришди. 

Онлайн видео машғулотни юнон-рим курашчиларимиз бошлаб беришди. Машғулотни Тошкент шаҳар терма жамоаси бош мураббийи Зиёдулла Абдуллаев ўтказди. Республикамизнинг турли шаҳарларида бўлиб турган терма жамоамиз аъзолари мураббий бажарган машқларни такрорлашди.   

Тўғри, бу онлайн, масофадан ўтказиладиган машғулотлар одатдагисининг ўрнини боса олмайди. Тоза ҳаводаги кросс югуришлар, гиламда бажариладиган машғулот ва спаррингларга ҳеч нарса тенг келмайди. Лекин барчага бирдек тенг бўлган вазиятда ўтказилаётган онлайн машғулотлар ҳам фойдадан ҳоли бўлмаяпти. 

Онлайн машғулотлар якунига етгач, кузатувчиларнинг кенг муҳокамасига навбат берилди. Рустам Шоабдураҳмонов, Равшан Эрматов, Ойбек Касимов, Шерзод Тошматов ўтказилган машғулотлар бўйича ўз фикр ҳамда тавсияларини беришди.

"Имкони бўлса кўпроқ тоза ҳавода машғулот ўтказиш таклифини берган бўлардим. Тўғри, ҳозир карантин даврида бунинг юз фоиз иложи бор дея олмайман. Лекин имкон доирасида, ҳеч бўлмаса хонадан ташқарига, тоза ҳавога чиқиб машғулот ўтказишни тавсия қиламан", - деди Р. Эрматов.

"Мен ҳам Равшан Сайфиддиновичнинг фикрларини қўллаб-қувватлайман. Мана ҳозир кўрдик, Рустам Ассакалов очиқ ҳавода машғулот бажарди. Бунинг фойдаси кўпроқ бўлади. Лекин карантин қоидаларига амал қилишни унутмаслик ҳам керак", - дея  Эрматовнинг фикрига муносабат билдирди МОҚ президенти. 

"Спортчилар номидан барчага миннатдорчилик билдираман. Рустам Мавзурович, сиз айтгандек менда спорт зали ва тоза ҳавода шуғулланиш имконияти бор. Бундан максимал даражада фойдаланяпман. Ҳозир энг муҳими, касал бўлмаслик. Фурсатдан фойдаланиб,  ҳаммага соғлиқ тилайман", - деди терма жамоамизнинг тажрибали курашчиси Рустам Ассакалов.  


Равшан Рўзиқулов, юнон-рим кураши терма жамоаси бош мураббийи 

"Терма жамоамиз аъзоларининг машғулот ўтказиши, кунлик ҳолати доимий назоратимизда. Ҳар куни икки маҳалдан уларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Кунига бир маҳал кечки пайт видео онлайн машғулот ўтказамиз. Курашчиларга топшириқ берамиз. Имкониятдан келиб чиқиб машғулотларни давом эттиряпмиз".  

Магомед Ибрагимов, эркин кураш терма жамоаси аъзоси

"Бу машғулотлар кимгадир эмас, биринчи галда ўзимиз учун. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун тайёргарлик кўряпмиз. Шу нуқтаи назардан бир нарсани айтишим керак, Олимпиадага бориб, шохсупага кўтарилишни сиздан кўра биз спортчилар кўпроқ хоҳлашимиз керак. Шунда натижа бўлади. Ҳаммага раҳмат!"

Олим Ҳикматов, эркин кураш бўйича терма жамоа бош мураббийи  

"Эркин курашчиларимизнинг машғулоти ҳам кечки пайт ўтказиляпти. Ҳамкасбларим айтганларидек, ҳозирги шароитда максимал шуғулланишнинг иложи йўқ. Яқин орада мусобақа ҳам ўтказилмайди. Машғулот бошқа, мусобақа умуман бошқа. Ҳозир ўтказаётган машғулотларимиз курашчиларимизнинг спорт формасини ушлаб туриш учун хизмат қилади. Кейин рақибларни ўрганиш учун ҳам бизда ҳозир кўпроқ вақт бўляпти". 

Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ президенти

"Терма жамоа мураббийлари, сизлар май, узоғи июнь ойигача йил охиригача бўлган йиғинлар бўйича таклиф беринглар. Ҳозир бутун дунё бир хил шароитда. Фақат бизда эмас бундай синовли кунлар. Биздан ҳам аянчли ҳолатда бўлган давлатлар бор. Кайфиятни кўтаринглар! Вақт кам бўлади. Халқаро йиғинлар ўтказишнинг деярли имкони йўқ. Чунки, коронавирус кириб бормаган дунёнинг бирон давлати қолмади. Бизга янги режалар беринглар. Ҳеч ким спорт формасини йўқотмаслиги керак. Спорт курашлари бадиий гимнастика эмас. Янги инновацион методлар билан ишланглар. Мураббийлар штаби спортчиларнинг тўлақонли машғулот ўтказишини назорат қилсин. Бошқа йўл йўқ. Биз ёрдамга тайёрмиз".


Онлайн машғулотнинг иккинчи қисмида мураббий Абдурауф Бозорбоевга навбат берилди. Мураббийимиз эркин ҳамда аёллар кураши терма жамоалари аъзоларига видео онлайн тарзида машғулот ўтказиб берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг