UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

30 ноя 16:37
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари. 2019 йилги жаҳон ва Осиё чемпионатлари қаерда ўтказилади?

Бирлашган спорт курашлари ассоциацияси томонидан 2019 йили ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатларининг мезбонлари ҳамда мусобақа саналари эълон қилинди.

Тақвимга кўра, мавсумни катталар ўртасидаги Осиё чемпионати очиб беради. Қитъа чемпионатига 23-28 апрель кунлари Хитойнинг Сиань шаҳри мезбонлик қилади. Жорий 2018 йилда катталар ўртасидаги Осиё чемпионати Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилганди. 

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 27-30 июнь кунлари оралиғида Хитой Тайпейининг Тайчунг шаҳрида бўлиб ўтади.

Ёшлар иштирокидаги қитъа чемпионатини эса Ливан давлати қабул қилади. 9-14 июль кунлари пойтахт Бейрут шаҳрида Осиёнинг кучли эркин, юнон-рум ва аёллар кураши спортчилари аниқланади.

Шунингдек, 2019 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатларининг манзил ҳамда саналари ҳам маълум бўлди. Келаси йили спорт курашлари бўйича жами 5та - срекатталар, 23 ёшгача бўлган ёшлар (U-23), ўсмирлар, кадетов ва фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. 

Жаҳон чемпионатлари тақвими. 

Кадетлар ўртасида

29 июль – 4 август, София (Болгария)


Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати

12-18 август, Таллин (Эстония)


Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати

14-22 сентябрь, Астана (Қозоғистон)


Фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати

8-13 октябрь, Тбилиси (Грузия)


23 ёшгача бўлган ёшлар (U-23) ўртасидаги жаҳон чемпионати

28 октябрь – 3 ноябрь, Будапешт (Венгрия)


Осиё чемпионатлари тақвими. 

Катталар ўртасида

23-28 апрель, Сиань (Хитой)


Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати

27-30 июнь, Тайчунг (Хитой Тайпэйи)


Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати

9-14 июль, Байрут (Ливан)

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
30 ноя 16:54:15
Uzbekistan Boks MMA
Toshkent ham bemalol ololadi Osiyo chempionatini
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг