UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

15 апр 19:09
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари: Бизда масофавий фаолият самарали давом этмоқда

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган карантин ҳолатида давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари, турли муассасалар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда олиб боряпти.

Барчамиздан уйда қолиш сўралмоқда. Зеро, фақат шу йўл орқалигина тезроқ коронавирус балосидан қутулиш мумкин.  

Хусусан, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясида ҳам иш тўхтаб қолгани йўқ. Бугунги ахборот технологиялари яшин тезлигида тараққий этиб бораётган замонамизда ассоциация раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар фаолияти масофадан туриб давом эттириляпти. 

"Телеграм ижтимоий тармоғида махсус канал очилган бўлиб, у ерда доимий ахборот, маълумот алмашиш йўлга қўйилган. Мураббийлар спортчиларимизнинг карантин давридаги ҳолати, уларнинг соғлиқлари ҳақида кунлик маълумотларга эга бўлиб боришяпти. Ҳар бир курашчи кунига икки маҳалдан тана ҳарорати ҳақидаги маълумотни телеграм каналига ташлайди. Кунлик машғулотлардан ташқари, карантин даврида бўш вақт кўп бўлишини инобатга олган ҳолда ассоациация томонидан ўзига хос челленжлар йўлга қўйилган. Бу жараён ҳам ўз ўрнида бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун хизмат қиляпти. Шахсан ўзимга келсак, уйда фарзандим билан бирга машғулот ўтказяпман, бирга ўйнаяпмиз. Онлайн дарсларни тайёрлаяпмиз. Бу синовли кунлар тезроқ ўтиб кетишидан умидвормиз.", - дейди ассоциация маркетинг мутахассиси Руслан Абдуллаев.

Ўйлаймизки, ҳукуматимиз сўраётган талабларга тўлиқ риоя қилсак, коронавирус пандемиясини енгиш осон ҳамда тезроқ амалга ошади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг