UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

06 мар 10:39
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари бўйича МОҚ соврини учун ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

5-9 март кунлари спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Миллий олимпия қўмитаси соврини учун Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик.

Бугун Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқиб, турнирда қатнашадиган спортчиларга омад тилади.

"Бугун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Миллий олимпия қўмитаси соврини учун ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасини бошламоқда. Бундан буёғига спортнинг кўплаб турларида Миллий олимпия қўмитаси соврини учун нуфузли турнирлар ташкил этилади. Биз бежизга ана шундай мусобақанинг биринчисига спорт курашларини танлаб олмадик. Эркин ва юнон-рум курашларининг ўзбек спортида тутган ўрни ва нуфузи анча баланд. Миллий олимпия қўмитаси соврини учун бошланган мусобақада эса ёш полвонларимизга омад ва зафарлар тилайман. Мусобақалар ҳалол ва жанговор руҳда ўтишидан умидворман!", - деди Жасур Матчанов.

Беш кун давом этадиган турнирда Республикамизнинг турли худудларидан ташриф буюрган 700 нафардан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.


Маълумот учун, ушбу мусобақа май ойида пойтахтимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини бажаради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг