UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

11 сен 08:27
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт мактабида марихуана топилган ҳолат юзасидан расмий баёнот

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида қоровул ва яна бир шахснинг гиёҳванд моддасини тайёрлаётганида Чирчиқ шаҳар ИИББнинг тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги топшириғига асосан Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари бошчилигидаги масъул ходимлар мазкур ҳолатни Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабига бориб ўрганишди.

Ҳозирги кунда болалар-ўсмирлар спорт мактаби қоровули Базарбаев Тимур Турғуновичга нисбатан Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айбланувчи эҳтиёт чора сифатида ҳибсга олинган.

Тимур Базарбаев 1982 йил 21 июль куни Чирчиқ шаҳрида туғилган бўлиб, 2018 йилнинг 21 июнидан буён Чирчиқ шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қоровул вазифасида ишлаб келган ва шу пайтга қадар иш фаолияти давомида унга нисбатан меҳнат қонунчилигига асосан интизомий жазо чораси қўлланилмаган.

Содир бўлган ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари бошчилигидаги масъул ходимлар таълим муассасаси директори Акмал Урманов ва мактабнинг барча ходимлари билан суҳбат ўтказилди.

Масъуллар томонидан ҳолат ўрганилгач, ўз фаолиятига нисбатан совуққон муносабатда бўлиб, масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори, спорт мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳамда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига бу каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги юзасидан қаттиқ огоҳлантириш берилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спорт таълим муассасалари ҳудудида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимдаги барча ташкилот ва муассасаларда тушунтириш ишларини кучайтиради.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
 


Тошкент вилоятидаги спорт мактаби биносида қарийб 6 кг марихуана қовураётган қоровул ушланди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг