UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0

28 окт 13:10
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт соҳаси мутасаддилари Жиззахдаги мактабларга ташриф буюрди

Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти Фориш туман 5-умумтаълим мактабига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев, университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Шерзод Мирзанов, ЎзДЖТСУ ўқитувчилари, белбоғли кураш бўйича уч карра жаҳон чемпиони Зоҳид Ортиқов ва бокс бўйича мураббий Юрий Серебряков ташриф буюришди.

photo_2019-10-26_17-34-43.jpg

Спорт соҳаси мутасаддилари томонидан мактабда жисмоний тарбия дарслари ва спорт тўгараклари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича услубий тавсиялар берилди. Ўз навбатида ўқувчиларнинг ҳудудда спортни оммалаштириш бўйича фикр ва таклифлари тингланди.

Шу кунни ўзида муассасада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори кубоги учун ўқувчилар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар университет раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

photo_2019-10-26_17-34-50.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг