UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Футзал. Ўзбекистон ЖЧнинг иккинчи турида Парагвайга мағлуб бўлди 0 20:13Алекс Перейра: "Дрикус - қўрқоқ масҳарабоз. У жавоб бергани ҳам йўқ" 0 19:52Двалишвили илк бор UFC P4P рейтингига кирди 0 19:31Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа Лондонда юзма-юз келди + ФОТО 0 19:10Кьеза "Милан"га қарши ўйинда "Ливерпуль" сафида дебют қилиши мумкин 0 18:49Свёнтек WTA рейтингида пешқадамлик ҳафталари бўйича Бартига тенглашиб олди 0 18:33Футзал. Ўзбекистон - Парагвай. Бошланғич таркибимиз маълум 0 18:28Дюбуа: "Мен Жошуани "синдиришим" керак ва буни уддалай оламан" 0 18:07Қозоғистон бокс терма жамоасига янги сардор тайинланди 0 17:46Начо "Реал"дан "Ал Қодисия"га ўтгач, оиласидаги вазият ҳақида гапирди 0 17:25IBA раҳбари Умар Кремлёв ХОҚнинг бўлажак президентига тавсия берди 0 17:04Онс Жабер учун мавсум якунланди 0 16:43Жастин Гэтжи: "Агар мени мағлуб этишса, бўлди - тугатаман" 0 16:22"Манчестер Юнайтед" собиқ форварди Грецияга йўл олади 0 16:01Қозоғистонлик UFC собиқ жангчиси узоқ танаффусдан сўнг яна ўз юртида жанг қилади 0

26 сен 11:04
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

"Спорт" телеканали нима учун Осиё ўйинлари трансляциясини тўлиқ бермаяпти? Зоҳид Каримов жавоб берди

Хабарингиз бор, шу кунларда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 19-Осиё ўйинлари ўтказилмоқда.

Ўйинларни Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш МТРК, жумладан "Спорт" телеканалига тегишли ҳисобланади. Бироқ, телеканал барча спорт турларини, айниқса ўзбекистонлик мухлислар учун қизиқ бўлган бокс, дзюдо, таэквондо, футбол каби спорт турларини тўлиқ жонли эфирда намойиш этмаяпти.

Ушбу ҳолат юзасидан "Спорт" телеканали директори Зоҳид Каримов Olamsport.com сайтига қуйидагиларни маълум қилди:

"Бунинг сабаблари бор, албатта. Биз тайёр сигнал келиб турганида, атайин бошқа спорт турларини намойиш этадиган даражада эмасмиз. 

Икки кундан бери Хитойда музокаралар олиб  боряпмиз. Ташкилотчилар бизга 6 та сигнал беришмоқда холос. Энг қизиғи, чим устида хоккей, сквош, баскетбол, волейбол, крикет ва бизнинг спортчилар иштирок этмайдиган бошқа спорт турлари трансляциясини тақдим этишяпти. 

Спорт турлари бўйича бериладиган сигналлар вақт билан белгилаб қўйилган. Масалан дзюдо соат 9:00дан бошлаб берилади ва биз буни намойиш этмоқдамиз. Шунингдек, таэквондо 11:00дан бошлаб тақдим этилиши мумкин. Қиличбозлик ҳам саралаш баҳсларини бермаяпти. Асосан кечки дастурлар сигнали берилмоқда. Тўғри, кун бошида бизга керак бўлмаган спорт турлари сигнали берилмоқда. Кеча биз яна ўзимизнинг спортчилар иштирок этадиган сигналлар зарурлигини маълум қилдик. 

Кеча футбол бўйича Ўзбекистон - Гонконг учрашувини ҳам фақатгина ёзиб олинган вариантини беришди. Биз ҳам мухлисларнинг кайфиятини кўтариш учун ҳаракат қиляпмиз.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, дзюдо ва таэквондо беллашувларида фақатгина битта татами (даян) тасвирга олинмаяпти. Айнан бизга керакли баҳслар баъзи ҳолатларда тасвирга тушмаяпти. Биз эса ҳамюртларимиз иштирокидаги баҳсларни ўз камераларимиз билан трансляция қилмоқчимиз. Ҳозир шунинг ҳаракатидамиз. Яна бир бор такрорлайман, биз ўзимизга ўзимиз душман эмасмиз.

Агар саволлар туғилса, ҳеч қачон жавоб беришдан қочмаймиз", - деди Зоҳид Каримов Olamsport.com сайтига берган интервьюсида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
26 сен 17:22:20
Aziz Nabiev
Bahona qilish Hitoyda balo bormi shuyerda ham olib bersa bo'ladi.
+1   
26 сен 13:39:20
Bahromjon
Zohid Karimovni ishdan olish kerak! Bahonalar tayyor har doim! Signal yo’qmush. Qazsport kanalidan o’zlarining sportchilari efirlarini uzatib borishyapti. Xatto boks musobaqasini!
Bizning sport kanali hodimlari sayohat qilib Xitoyga ketvorishibdi. U yerdan kerekmas efirlani tayyorlagandan ko’ra, shu yerda kerakli musobaqalarni yoritish kerak! Yana o’ratada, muhim pallasida kerarkisz reklamarni to’xtatmasdan qo’yishadi. Essiz sizarga nomunosib lavozimlar!
+1   
26 сен 11:16:21
.Sherzod.
Qirg‘iz, Qozoq va Tojik sport kanallari signalni Marsdan ovotimi? Xullas sport tv reklamalar bilan soqqani qililar keyin silani itam kuzatmidi
   
26 сен 14:08:47
Jurabek Xamraev
Барчасига кулиб куйдим такрорлайман барчасига кулиб куйдим.
   
26 сен 12:29:46
Тож
Аввалроқ гаплашиб қўйиш керак эди. Ўша куни эмас!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг