UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0

10 мар 14:37
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортда коррупцияга ўрин йўқ!

Нукус шаҳрида Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сон Фармони ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи А.Кадиров, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Қ.Реймов, Нукус шаҳар Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Б.Сайтназаров, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг катта прокурори Ҳ.Қўшматов, Қорақалпоғистон Республикасидаги спорт мактаблари директорлари, директор ўринбосарлари, бўлим услубчилари ва юрисконсультлари ва бошқалар иштирок этди. 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, вазирлик ҳамда идоралар олдига қўйилган асосий вазифалар, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар, ташкилотлардаги манфаатлар тўқнашуви, одоб аҳлоқ қоидаларига амал қилиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юзага келиши мумкин бўлган коррупция хавф-хатарларини олдини олиш, давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан оқилона, мақсадли фойдаланиш ҳамда 2020 йилда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича олдимизда турган долзарб вазифалар юзасидан  мутасадди иштирокчилар томонидан фикрлар билдириб ўтилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар билан мутасаддилар ўртасида бошқа бир қатор масалалар бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 мар 16:41:41
ТЕМУРБЕК
Карупцияга курашиш усулимиз зўра??? ДАВРА СУҲБАТИ!!!
Бу ердагилар олувчилар, берувчилар билан ўтказиш керак бунақа суҳбатларни. Уйма-уй юриб!!!
Билимсизликнинг энг юқори чўққисига чиқиб бўлдик, хеч қандай қийинчиликсиз!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг