UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

06 ноя 12:05
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонда спорт мусобақаси иштирокчи ва ташкилотчиларининг пора олиши, уларни моддият эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Теглар :  Коррупция
Бу бўйича Президент қарори имзоланди.

Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилган ўзгаришларни имзолади.

Спорт мусобақаси қатнашчи ва ташкилотчиларининг пора олиши, уларни моддият эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Эндиликда бу катта миқдордаги жарима, 3 йилгача айрим ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, 3 йилгача (оғирлаштирувчи ҳолатларда — 8 йил) озодликдан чеклаш ё маҳрум қилиш билан жазоланади.

Янгиланишларга кўра, жиноят кодекси 214−1-модда — "Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши" ва 214−2-модда — "Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш" билан тўлдирилди.

Спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчи, мураббий, спорт ҳаками ёки спорт мусобақалари бошқа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ё бажармаслиги учун моддий қимматлик олиши шундай жазоланади: БҲМнинг 50 дан (18 750 000 сўм) 100 бараваригача (37 500 000 сўм) миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Ўша ҳаракатлар такроран, кўп миқдорда, тамагирлик йўли билан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, каттароқ миқдорда жарима ёки уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Бундан ташқари, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларига пора берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда, бу учун ҳам аввалги моддада назарда тутилган жазо чоралари қўлланади.

Агар шахс унга нисбатан товламачилик содир этилган бўлса ва у 30 кун ичида содир бўлган воқеа ҳақида ўз ихтиёри билан хабар берган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятни очишга фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг