UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

23 сен 13:40
Янгиликлар

Бошқалар

Спортга оид қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Маълумки, Ҳукуматимиз томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Муҳокамага қўйилган қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш, касалликдан кейинги даврда тиклаш ва реабилитация ишларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг соғлом турмуш тарзи гарови сифатида тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш мақсад қилинган.

Унга кўра, “Пандемияни спорт орқали енгамиз!” ғоясини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасида 2020-2021 йилларда спорт сиёсатини жадаллаштириш дастури тасдиқланади. Шунингдек, Республикада аҳоли ўртасида оммавий  спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг устувор йўналишлари этиб – спортнинг юриш, югуриш, мини футбол, велоспорт, бадминтон, волейбол, стритбол, фитнес, “Workоut” — маҳалла (кўча) фитнеси турлари белгилаб олиниши кўзда тутилган ва бу спорт турларининг мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ривожланиши учун тегишли мутасаддилар масъул сифатида тайинланади.

Бундан ташқари қарорда 2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанбаси республика бўйича “Автомобилсиз кун” деб эълон қилинади ҳамда шу куни автомобилда ҳаракатланиш таъқиқланади.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма маблағларининг шакллантирилиш манбаси ва унинг қандай мақсадларда сарфланиши ҳамда бир қатор бошқа лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича тўлиқ маълумот билан қуйидаги ҳавола (https://regulation.gov.uz/uz/document/22513) орқали танишишингиз мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг