UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

03 мар 08:49
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортга йўналтирилган 1 сўм 7 сўм фойда келтиради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида барча соҳаларнинг раҳбарларига эртамиз эгалари билан тез-тез кўришиб туриш, уларни дардига қулоқ тутиш ҳамда муаммоларига ўз вақтида ечим топиш чораларини кўриш вазифалари юклатилганди.

Шу мақсадда пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари билан Тошкент шаҳри ёшлари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда вазир ўринбосари Элбек Шукуров ҳамда Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Акромхўжа Шодихўжаевлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

— Ҳозир тилимизда "уюшмаган ёшлар" деган ибора пайдо бўлди. Менга қолса ёшларга нисбатан бу тарифни ишлатмаган бўлардим. Сиз ҳозир келажак остонасида турибсиз. Ҳар биримиз бу босқичдан ўтганмиз. Келажагини қуриш йўлида изланаётган, ҳаракат қилаётган ва интилаётган ёшларни «уюшмаган», деб атамаган бўлардим, - деди ёшлар билан учрашувда вазир ўринбосари Элбек Ҳабибуллаевич Шукуров.

"Яқинда Финляндиядаги таълим тизимини ўрганиш асносида Исландиянинг яқин тарихи билан ҳам танишиб чиқдим. Маълум бўлишича, 1992-94 йилларда бу мамлакатда 12 ёшли болаларнинг 85 фоизи спиртли ичимликлар истеъмол қилар экан. Тасаввур қиляпсизми? Майли, пивога ўхшаш енгил ичимлик бўлсин, аммо барибир ёш болаларнинг спиртли ичимликка ружу қўйиши даҳшатку! 

Исландия бу иллатдан қутулиш учун таълим ва спортга эътиборни кучайтирди. Натижада орадан 20 йил ўтиб энг соғлом миллатлардан бирига айланди. Узоққа бормайлик, футбол бўйича сўнгги Европа ва Жаҳон чемпионатларида Исландия терма жамоаси қанақа шов-шув кўтарганига ҳаммамиз гувоҳи бўлдик. Статистикага эътибор берсак, спортга сарфланган 1 сўм пул давлатга 7 сўм фойда олиб келади. 

Қандай қилиб дейсизми? Агар бир ходим касал бўлса, унга давлат ҳисобидан даволаниш пули тўлаб берилади. У ходим яна шифохонада даволанадиган бўлса, унинг соғлигини тиклаши ҳам давлат ҳисобидан амалга оширилади. Қолаверса, иш унумдорлиги пасаяди. Агар ўша ходим соғлом бўлса, юқоридаги сарф-харажатларга зарурат қолмайди, иш унумдорлиги юқори бўлади. Бу иқтисодиётга ҳам фойда келтиради. Шунингдек, унинг бахтлилик индекси юқори бўлади", деб айтиб ўтди вазир ўринбосари.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи қарийб юз нафар ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилди. Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани "Юзработ" маҳалласида истиқомат қилувчи Жаҳонгир исмли ўсмир илгари уйи олдида оддий турник ва брус бўлгани, ёшлар унда машқ қилишиб ўз соғлигини тиклашгани, аммо айтарли жиддий сабабсиз улар бузиб ташлангани ва энди ёшлар бўш вақтини қандай ўтказишни билмай қийналаётганини айтиб,бу борада вазирлик раҳбариятидан амалий ёрдам сўради.

— Албатта бундай муаммолар йўқ эмас, дейлик Тошкент шаҳрида сўнгги 2-3 йилда қанчадан қанча янги уйлар барпо этилди. Бироқ, аҳолининг фарзандлари учун оддий боғча ёки мактаб инобатга олинмаган. Энди биз шундай лойиҳани илгари суряпмиз ва бу таклиф ҳукуматимиз томонидан ҳам маъқулланди. Бундан кейин янги қурилаётган уйлар олдида албатта аҳоли учун велосайр ва пиёда юриш учун йўлакчалар инобатга олинади, - деди вазир ўринбосари Э.Шукуров.

Тадбир давомида ёшларнинг бир қатор муаммолари ҳал қилинди ва уларни қийнаётган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, тадбир давомида Тошкент шаҳридаги барча БЎСМлар иштирокида махсус кўргазмали бурчак ташкил этилди.

Шу ернинг ўзидаёқ пойтахтимизда истиқомат қилувчи ёшлар ўзлари қизиққан спорт тури бўйича БЎСМларда ташкил этилган спорт тўгаракларига аъзо бўлиш имконияти яратилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг