UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0

27 фев 16:33
Янгиликлар

Бошқалар

Спортни оммалаштиришда халқаро тажрибадан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди

Теглар :  Оммавий спорт
26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Элбек Шукуров Литва спорт университетининг ректори, профессор Диана Реклайтене бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки томонлама спорт бўйича алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш ва спортни янада оммалаштириш юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, спортни тарғиб қилишда спортга илмий методик ёндашув ҳамда бу борада мутахассисларни кўпайтириш масаласи ва уларнинг маҳорат даражаларини яхшилаш борасида икки томонлама ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.

Учрашувда томонлар спортнинг нафақат халқаро майдондаги ютуқлар учун, балки ҳар бир инсоннинг саломатлиги учун зарурий омил эканлигини алоҳида қайд этишди. Бу борада аҳолининг кенг қатламларини спортга жалб этиш ва уларга зарурий шароитлар яратиб берилиши масалалари муҳокама этилди.

Спортни оммалаштиришда Европа тажрибасидан фойдаланиш, уларнинг бу борада амалга оширган ишларини яқиндан ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш борасида томонларнинг фикрлари тингланди. Бу борада Диана Реклайтене хоним охирги 20 йил ичида спортни оммалаштириш ва спорт соҳасида арзирли ютуқларга эришиб келаётган Исландия ва Финьландия тажрибасидан фойдаланишни таклиф сифатида киритди.

Учрашув якунида Элбек Шукуров Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Литва спорт университети ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда университет билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш ва Ўзбекистонда қўшма факултетлар очиш таклифини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг