UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Рамазон Темиров UFC'даги кейинги жанги учун Таиландда тайёргарлик кўрмоқда (ФОТО) 0 18:40Оғир атлетикачиларимиз Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида қатнашади 0 18:16Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги UFC Боку турнири учун қизиқарли жанглар эълон қилинди 0 17:49Мессининг собиқ клуби банкротлик ёқасида 0 17:28Тошкентда ўтадиган Octagon 87 турнири асосий кардининг бир нечта жанглари тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:07Хабиб бир йил аввал Чимаевнинг Стрикленд билан жангдаги хатосини айтган эди 0 16:46Mangu 3 турнирининг қизиқарли жангларидан бири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:25"Манчестер Сити" Винисиусга даъвогарлик қилмоқда 0 16:04Шон Стрикленд кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 15:43Стрикленд — Чимаев билан треш-ток ҳақида: "Буни сизлар учун қилгандим, йигитлар" 0 15:22Британияда Жалолов — Итаума жангининг эҳтимолий санаси айтилди 0 15:01"Ливерпуль" "Реал"дан Хаби Алонсо ҳақида маълумот сўради 0 14:40"Тошкент, тайёрлан!". Жукембаев Эргашевга қарши жанг олдидан баёнот берди 0 14:19Хоразмда самбочилар хотира турнирида беллашди 0 13:58Дрикус дю Плесси Чимаев мағлубиятидан сўнг: "Менимча, яна чемпион бўламан" 0

14 фев 19:59
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортни янада оммалаштириш бўйича Президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирок этиб, Республикада охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро майдонларда муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

“Аҳолининг кенг қатламлари, жумладан, умумтаълим мактаби ўқувчилари, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш, улар орасида иқтидорлиларини аниқлаш мақсадида “Умумтаълим мактаб спорти” фестивали, “Жисмоний тайёргарлиги ривожланган муассаса” кўрик-танловини босқичма-босқич ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва жисмоний тайёргарлик даражаси ривожланган энг яхши умумтаълим мактаби, профессионал ва олий таълим муассасаси номинацияси жорий этилмоқда.

2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” халқаро марафони, “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризмини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқиляпти. Шунингдек, аҳолининг барча қатламлари ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” синовларини ўтказиш жорий этилмоқда.

Иқтидорли спортчи-ёшларни саралаш ва уларни миллий терма жамоаларга жалб этишгача бўлган жараён босқичма-босқич, тизимли амалга оширилиши натижасида 2020 йилда халқаро спорт мусобақаларида миллий терма жамоалар иштироки сони 230 та ошиши кутилмоқда. 

Жорий йилда аҳоли ўртасида “Ёшлар ҳафталиги”, “Хотин қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ва Нуронийлар ҳафталиги”, “Таълим муассасалари ҳафталиги” тадбирларининг сони 36 мингтага оширилиб, 67 702 тага етказилади”, деб маълумот берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Муротов.

Шунингдек, катта ёшдаги аҳоли қатламини ҳам жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш борасида асосан умумтаълим мактабларининг спорт иншоотлари базасидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда. Бунда, мактабларнинг спорт иншоотларидан соат 16:00 дан 21:00 гача, дам олиш кунлари эса эрталабдан кечгача 352 минг нафардан ортиқ аҳоли, шу жумладан банд бўлмаган ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратилади.

Аниқ ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг умумий сони 16 фоизни, шу жумладан 1-чоракда 9,6 фоизни ташкил этишига эришилади. Ўқувчи-ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 9 та шаҳар, 26 та чекка туман, қишлоқларда янгидан 36 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этилиб, 540 нафар тренерлар иш билан таъминланади, бунинг натижасида бир кунда 30 384 нафар ўқувчи-ёшлар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб қилинади.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 370-сонли фармойиши билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019 йил учун республика календарь режасига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси миқёсида спортнинг 82 та тури бўйича жами 501 спорт мусобақалари ташкил этилиб, шундан 226 та Ўзбекистон чемпионати (35 641 та иштирокчи), 206 та Ўзбекистон кубоги (28 900 та иштирокчи), 69 та Республика турнирлари (13 290 та иштирокчи) ташкил этилиб, уларда жами 77 831 нафар (шундан 27 853 нафари аёллар) спортчилар қатнашди.

Жумладан, Ўзбекистон чемпионатида жами 16 353 та медаллар (4806 та олтин, 4674 та кумуш, 6873 та бронза), Ўзбекистон кубогида жами 6 792 медаллар (1822 та олтин, 2064 та кумуш, 2906 та бронза), Республика турнирларида жами 5 576 медаллар (1610 та олтин, 1670 та кумуш, 2296 та бронза) спортчилар томонидан қўлга киритилган.

Халқаро миқёсда спортнинг 51 та тури бўйича жами 182 спорт мусобақаларида, жумладан, 26 та жаҳон чемпионати (279 та иштирокчи), 18 та Осиё чемпионати (209 та иштирокчи), 32 халқаро ўқув-машғулот йиғини (300 та иштирокчи), 106 та халқаро турнирлар (1 179 та иштирокчи)да жами 1 179 нафар (шундан 657 нафари аёллар) спортчилар қатнашди.

Жумладан, спортчиларимиз томонидан жаҳон чемпионатларида жами 118 медаллар (40 та олтин, 22 та кумуш, 56 та бронза), Осиё чемпионатида жами 114 медаллар (35 та олтин, 42 та кумуш, 37 та бронза), Республика турнирларида жами 525 та медаллар (127 та олтин, 224 та кумуш, 174 та бронза) қўлга киритилди”, деб маълумот берди бошқарма бошлиғи Баҳодир Маматназаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг