UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

22 янв 17:51
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Сафдан чиққан ўйинчилар ўз клубларидан жароҳат билан келишганди. Насруллаев эртага ўйнамайди" (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин миллий жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва Одилжон Хамробеков матбуот анжуманида қатнашишди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Ҳеч қандай ортиқча гап йўқ. Биз ўйинга тайёрмиз.

- Одилжон, Австралияга қарши ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Мусобақа юқори савияда ўтмоқда. Кутилмаган натижалар кузатилмоқда. Эртанги ўйинга келсак, Осиёда ўзининг ўрнига эга жамоага қарши майдонга тушамиз.

- Жаноб мураббий, Австралия термаси тартибли, яхши шаклланган жамоа. Шу билан бирга, Австралия терма жамоаси яхши ҳимояланадиган терма, биз ҳам биринчи навбатда ҳимояни ўйлаймиз. Шу жиҳатдан олиб қаралса, эртанги ўйин бироз зерикарли ўтиши мумкинми?

- Биласизми, Австралиянинг рақиблари иккала ўйинда ҳам тўлиқ ҳимояланишди. Эртага биз бундай ўйин кўрсатмасликка ҳаракат қиламиз. Тўғри таъкидладингиз, Австралия яхши шаклланган жамоа. Улар стандарт вазиятларда, бурчак зарбаларида жуда кучли. Шу каби ҳолатларда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Умуман олганда ҳаммаси жойида. Мен учун ҳайрон қоладиган ҳеч нарса йўқ. Эртага таркибимизда бироз ўзгариш бўлади.

- Жаноб мураббий, бошқа гуруҳларда кузатилаётган натижалардан келиб чиқиб, ўз гуруҳингизда қайси ўринни эгаллашни афзал кўрасиз?

- Умуман олганда, бизга рақибнинг аҳамияти йўқ. Тажрибамда шундай вазиятлар бўлган. Охирги Осиё кубогида айнан шундай вазиятга тушганман. Биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Битта ўйиндан кейин жуда кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Футболчилардан доим профессионал бўлишларини сўрайман. Ҳозирги кунда, исталган жамоа бизга жиддий рақиб сифатида қарайди.

- Одилжон, ҳозирда терма жамоа футболчиларининг руҳий ҳолати қандай? Биз ҳеч қачон Австралияга гол урмаганмиз. Бу ҳақида кўп жойда ёзиляпти...

- Жамоанинг кайфияти яхши. Ҳар бир нарсани яхши ёки ёмон тарафи бўлиши мумкин. Бу нарса фақат статистика. Эртага бу статистикага нуқта қўйиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Саволим мураббийга. Таркибда йўқотишлар йўқми? Шерзод Насруллаевнинг ҳолати қандай?

- Шерзод эртанги ўйинни ўтказиб юборади.

- Австралияга қарши ўйинда бир очко ҳам кейинги босқич учун етарли бўлиши мумкин. Шундай ҳолатда жамоани ғалаба қозониш учун қандай руҳлантира оласиз?

- Менда ҳеч қандай босим йўқ. Кейинги босқичга чиқиш эҳтимолимиз 90 фоизга тенг. Эртага бор кучимиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Фаолиятимдаги барча ўйинларда футболчиларга фақат ғалаба қозониш ҳақида кўрсатмалар берганман.

- Одилжон, турнирда кутилмаган натижалар кузатилаётгани ҳақида гапирдингиз. Бу жамоаларнинг осонроқ рақибга тушиш учун қилаётган тактик ҳаракати эмасмикан? Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш режа борми?

- Бундай нуфузли мусобақадан олдин ҳар бир терма жамоа ўз олдига юқори натижа қўяди. Ҳозирги футболда нисбатан кучсизроқ жамоалар кучлироқ термаларга катта қаршилик кўрсатмоқда. Майдонда ҳаракат қилаётган футболчида дуранг ёки қулайроқ натижа қайд этиш ҳақида ўйлашга вақт ҳам бўлмайди.

- Австралия терма жамоаси мураббийи эртага гол ўтказмаслик асосий вазифаларимиздан бири деб айтиб ўтди. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Рақиб жамоа мураббийи билдирган фикрни ҳурмат қиламан. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Тактик жиҳатдан Австралия қандай ўйнаши ҳақида менда маълумот йўқ. Бундан ташқари, Австралия эртанги ўйиннинг исталган дақиқасида ўз тактикасини ўзгартириши мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубокларидаги иштирокига назар солсак, ҳеч қачон бу каби кўп жароҳатлар бўлмаган. Бу шунчаки омадсизликми ёки қаердадир хато қиляпмизми?

- Буни терма жамоага алоқаси йўқ. Масалан, Алижонов ўз клубида жароҳат олганди. Ҳожиакбарнинг жароҳати қанчалик жиддийлиги борасида бизда етарли маълумот бўлмаган. Алижоновнинг жароҳати ўшандаёқ жиддий бўлгани кейин маълум бўлди. Шерзод Насруллаев ҳам терма жамоага муаммо билан етиб келганди. Насруллаев кейинги ўйингача сафга қайтади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, сафдан чиққан ўйинчилар терма жамоада жароҳат олишмади, аксинча, улар ўз клубларидан жароҳат билан келишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг