UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0

09 дек 17:32
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси бўйича XV республика ўсмирлар турнири ўтказилди

Теглар :  Стол тенниси
Пойтахтимизда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш мақсадида стол тенниси бўйича “Sogʻlom avlod uchun” кубоги учун турнири ўтказилди.

Ушбу турнир “Sogʻlom avlod uchun” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда стол тенниси Федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Жорий йил мазкур мусобақа якуний босқичида Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 1-босқичда ғолибликни қўлга киритган жами 56 нафар 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар қатнашди. Иштирокчилар жуфтлик ва якка тартибдаги мусобақаларда ўзаро беллашдилар. Турнир жуфт разряд асосида қиз ва ўғил болалар орасида олимпия, яъни ўйинни тарк этиш тизими бўйича ўтказилди. 

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни ўғил болалар ўртасида қорақалпоғистонлик Дамир Жузбанов, қизлар ўртасида эса Тошкент вилоятидан келган Сагдиана Убайдуллаева эгаллади.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг