UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

08 апр 20:45
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Урганчда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси якунланди

Хоразм вилояти марказида фаолият юритаётган Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт базасида стол тенниси бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тақвим режасига кўра уюштирилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг 13 та жамоаси иштирок этди.Аёллар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тошкент вилоятининг стол тенниси усталари иккинчи ўринни эгаллади. Хоразм ва Андижон вилояти жамоалари учинчи ўрин эгасига айланишди. Эркаклар беллашувида Тошкент вилояти спортчилари Кубок соҳиби бўлишди. Андижон вилояти терма жамоаси иккинчи, Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳри жамоалари учинчи ўринни банд этишди.

Жонибек Мейлиев (Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари): - Деярли бир ҳафта мобайнида мамлакатимизнинг энг сара стол тенниси усталари Урганч шаҳрида баҳс олиб боришди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақага барча жамоалар муносиб тайёргарлик кўриб келишганини намоён этишди. Қувонарлиси шундаки, улар орасидан кўплаб ёш иқтидор соҳиблари кашф қилинди. Муболаға эмас, келажакда бу истеъдодли спортчилар орасидан ватанимиз шаънини улуғлайдиган стол тенниси усталари етишиб чиқади. Бунга ишончимиз комил.


Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирланишди.

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон кубогининг намунали ўтказилишида Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси, Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, вилоят стол теннис федерацияси ҳамжиҳатликда иш юритгани эътиборга моликдир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг