UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

27 июл 16:37
Янгиликлар

Футбол

"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди

Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ бош мураббийи Андреа Пирло Италия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлиги фонида юзага келган вазиятдан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди.

Олдинроқ ОАВда 47 ёшли мутахассис Италия футбол федерацияси (FIGC) билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Пирлонинг Россия букмекери билан шартномаси туфайли бу тайинлов атрофида катта баҳс-мунозаралар аланга олди.

“FIGC ва барча алоқадор шахсларга бўлган ҳурматим юзасидан сукут сақлашни маъқул кўргандим, аммо кеча оқшом Италия терма жамоаси бош мураббийлигига номзодим бошқа кўриб чиқилмаётганини билгач, баъзи жиҳатларга ойдинлик киритишни ўз бурчим деб ҳисоблайман.

Сўнгги кунларда исмим ва миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллаш имкониятим атрофида авж олган муҳокамаларни катта афсус билан кузатдим.

Бутун фаолиятим давомида — аввал футболчи, бугун эса мураббий сифатида ҳар доим ўзим ишлаган мамлакатлар қонунларига ва имзоланган шартномаларга пўлатдек амал қилиб келганман. Сўнгги баҳсларга сабаб бўлган ҳамкорлик БААдаги профессионал фаолиятим доирасида юзага келган бўлиб, соф тижорий ва спорт хусусиятига эга. Унга сиёсий мазмун бериш менга ҳеч қачон билдирмаган қарашларимни ёпиштириш деганидир.

Менга кўрсатган ҳурмати ва билдирган ишончи учун Паоло Мальдини [FIGC техник директори] ва Леонардога [Мальдинининг маслаҳатчиси] миннатдорлик билдирмоқчиман. Уларнинг профессионаллиги, ўз ишига жиддий ёндашуви ва Италия футболига бўлган чексиз меҳрини биламан. Соф спортга оид қарор бунчалик тез оммавий муҳокамага айланиб, якунда менга тегишли бўлмаган фикрларнинг ёпиштирилгани жуда ачинарли”, – деб ёзди Пирло ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, илгари Пирло Италиянинг “Сампдория” ва Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрук” жамоаларини бошқарган. 2025 йилдан бери эса БААнинг “Юнайтед” клубига мураббийлик қилиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг