UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0

18 сен 16:34
Янгиликлар

Болалар спорти

Сурхондарё вилоятида жисмоний тарбия ва спортга эътибор қай даражада?

Кейинги йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам спортга бўлган эътибор кучаймоқда.

Ҳар бир туманда, маҳаллада спорт майдонлари ва иншоотлари қурилмоқда. Аҳоли ўртасида турли мусобақалар ташкил этилиб, вилоятда жисмоний тарбия ва спортни оммалашуви йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳлар жойларда бўлиб, ҳудудларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўз иш фаолиятини олиб боришмоқда.

Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфида ҳозирги кунда 15 та шаҳар ва туманларнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилган бўлиб, уларда жами 35 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Бошқарма тасарруфида 25 та спорт таълим муассасаси фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 3таси мактаб-интернат, 4таси ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 17таси болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда биттаси болалар-ўсмирлар футбол маҳорати мактабидир.

Вилоятда жами 4574та спорт иншооти мавжуд бўлиб, шундан 31та ўйингоҳ, 3758та спорт майдончалари, 774 та спорт заллари ва 11 та сузиш хафзалари спортчи ёшлар ихтиёрига бериб қўйилган. Шунингдек, бошқарма тасарруфидаги спорт таълим муассасаларида спорт турлари бўйича жами 525 нафар тренер (шундан 116 нафари хотин-қиз) фаолият олиб боришади. Улар вилоят бўйича 16463 нафар спортчига (3540 нафари қизлар) сабоқ бериб келишмоқда.

Спорт турлари бўйича вилоятда 22 та олимпия, 4 та миллий, 19 та ноолимпия спорт турлари, жами 45 та федерация мавжуд. Вилоятда 41 та спорт тури бўйича 8068 та бўлим(секция)ларда 140 888 нафар (шундан 57 831 нафари хотин-қизлар) мунтазам спорт билан шуғулланиб келмоқда. Жорий йилда спорт турлари бўйича 151 нафар спортчи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ва захира таркибига киритилган.

2020 йилнинг I чораги якунларига кўра вилоят спортчилари республика, Осиё, жаҳон ва халқаро турнирларда жами 92 та медалга (30 та олтин, 25 та кумуш, 37 та бронза) сазовор бўлишди. Жумладан, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш учун сурхондарёлик спортчилардан Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов (иккаласи ҳам бокс) ҳамда паратаэквондо бўйича Гулжаной Наимовалар лицензияни қўлга киритишган.

Ўрганишлар натижасига кўра, вилоятда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш, давлат мулки бўлган бўш турган спорт объекларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда спорт иншоотларининг моддий-техник базасини ривожлантиришни самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш давомида тизим муассасаларида камчиликлар ҳам аниқланди. Албатта, иш бор жойда камчилик ҳам топилади.

Вилоят бўйича айрим сабабларга кўра 3 та иншоотнинг (Бандихон тумани БЎСМ, Сариосиё тумани 2-БЎСМ ва Бойсун туманидаги спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб–интернати) кадастр хужжатлари тўлиқ расмийлатирилмагани маълум бўлди.

Шундан, Денов туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати ўз ўқув биносига эга эмас. Муассаса тумандаги 10-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби биносининг битта блогида 210 ўринга мўлжалланган бинода фаолият юритади. Мактаб–интернат ўқувчилари шу ҳудудда жойлашган 21-сонли МТМнинг 3-қаватидан кадастр хужжатлари билан расмийлаштирилган ҳолда ётоқхона сифатида фойдаланишади. Бугунги кунда Денов тумани 2020-2021 йилларда иқтисодий ривожлантириш дастурига тушган бўлиб, ушбу дастур доирасида 5000 ўринли стадион ва мактаб-интернат учун бино қурилиши режалаштирилган.

Жарқўрғон туманининг “Марказ” маҳалласида жойлашган "Сурхон" ўйингоҳи ҳудудида фойдаланишга яроқсиз очиқ сузиш хавзаси ҳамда 2 сотих бўш ер майдони мавжуд.


Шунингдек, Шўрчи тумани "Ёш ғайрат" МФЙ ҳудудида жойлаган 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2005 йилда қуриб фойдаланишга топширилган. Спорт мактаби ер майдони 10463,0м² бўлиб, спорт зал, очик теннис корти, баскетбол, мини-футбол, волейбол, гандбол майдонлари мавжуд. 2019 йилда жорий таъмирланган ҳамда 480,0 м² бўш ер майдонига эга бўлиб, қўшимча спорт зал қуриш имкони мавжуд. Шу ҳудуддаги “Оққўрғон” маҳалласида жойлашган 15 минг томошабинга мўлжалланган стадион ҳозирги кунда қаровсиз аҳволдалигини инобага олиб, спорт мактаби балансига ўтказиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Термиз олимпия захиралари коллежи 2004 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган бўлиб, 2011 йилда капитал таъмирланган. Умумий ер майдони 12337,260м² бўлиб, бугунги кунда 2178,1м² бўш ер майдони ўрнида келгусида спортнинг камондан отиш, оғир атлетика, бадминтон ва таэквондо ВТ турлари учун махсус заллар барпо этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ - 5924-сон Фармони 5-иловасига мувофиқ 2020 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан республика ҳудудларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш бўйича истиқболли лойиҳалар асосида туман (шаҳар)ларда спорт зал (бокс, кураш, фитнес, гимнастика), футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон майдончалари, теннис майдони ва бошқа спорт объектлари, яъни вилоят бўйича жами 30 та лойиҳага имтиёзли кредитлар ажратилиши кутилмоқда.

Қолаверса, 2020 йилда “Таълим муассасалари ҳафталиги”, “Хотин-қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ҳафталиги”, “Нуронийлар ҳафталиги”, “Ёшлар ҳафталиги” каби шиорлар остида аҳолининг кенг қатлами, айниқса спорт билан мунтазам равишда шуғулланмайдиган аҳоли қатламларини оммавий спорт билан шуғулланишлари бўйича календарь режаси тасдиқланганлигига қарамасдан, ҳозирги кунда ушбу спорт тадбирлари ҳудудий ҳокимликлар томонидан назорат остига олинмаганлиги ҳамда пандемия ҳолатлари сабабли спортнинг оммавийлигини ошириш ишлари оқсоқланиб қолаётгани маълум бўлди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги махсус ишчи гуруҳининг ҳудудларга ташрифи давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг