UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

27 янв 09:37
Янгиликлар

Тадбирлар

Сурхондарёликлар ҳам «Save Aral» хайрия акциясида фаол қатнашди

Теглар :  СурхондарёОрол
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бир нечта мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида «Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида «Save Aral», яъни «Оролни қутқарамиз» хайрия акцияси доирасида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.

Термизда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бир нечта мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида «Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида «Save Aral», яъни «Оролни қутқарамиз» хайрия акцияси доирасида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.

Марафон икки гуруҳда, яъни 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ҳамда ундан катта ёшдаги ҳаваскор спортчилар ўртасида ташкил этилди. Мусобақада жами минг нафардан ортиқ иштирокчи ўз омадини синаб кўрди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган «Save Aral» югуриш марафонида ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

2003-2004 йилларда туғилган ёшлар

Ўсмирлар:

1. Исмоилов Исломжон,

2. Маҳмудов Исломжон,

3. Қурбонмуродов Меҳрож.

Қизлар:

1. Тўланова Мадинабону,

2. Имомалиева Арофат,

3. Турдиназарова Фотима.

Катта ёшдаги спортчилар ўртасида

Эркаклар:

1. Сафаров Шукрулло,

2. Сластен Виталий,

3. Рустамов Бахтиёр.

Аёллар:

1. Комилова Мохина,

2. Жўрақулова Ойзира,

3. Нуриддинова Жасмина.

«Энг ёш иштирокчи» номинациясида:

1. Фозил Шавкатов.

«Энг ёши катта иштирокчи» номинациясида:

1. Чори Ботиров.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг