UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

11 май 08:22
Янгиликлар

Дзюдо

Кичик Жарқўрғондаги катта дзюдо байрами ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида меҳнат фахрийси Тўхта бобо Қодиров хотирасига бағишлаб ўтказилган иккинчи халқаро турнир иштирокчилар ва хориждан келган меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Мусобақа меҳмонлари орасида Олимпия ўйинлари совриндори Абдулла Тангриев, Давлат Бобонов, тожикистонлик Тимур Раҳимов, халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари Шаҳрам Аҳадов, Шарофиддин Болтабоев, Ҳикматуллоҳ Тўраев каби машҳур дзюдочиларни кўриш мумкин эди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов мусобақа ташкилотчиси Баҳодир Қодировга кимоно ва эсдалик совғаси тақдим этди. Ўз ўрнида ташкилотчилар Сурхондарё вилояти, хусусан, Жарқўрғон тумани спорти ва дзюдоси ривожига хисса қўшган спортчи ҳамда мураббийларга пул мукофоти топширишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг