UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0

12 май 10:17
Янгиликлар

Кураш

Деновдаги кураш мусобақасида таниқли полвон пичоқлаб ўлдирилди

Теглар :  Сурхондарё
Ушбу мудхиш воқеа 9 май куни соат 14:30 ларда Денов туманидаги тиббиёт техникуми ўйингоҳида содир бўлган.

Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Майдонда миллий кураш бўйича маҳаллий мусобақа ўтказилган.

Мусобақада Низомиддин полвоннинг ўғли Аюбхон Хуррамов рақиби Бўстонбек Жабборов устидан ғалаба қозонган. Укасининг мағлубиятидан ғазабланган Достон Жабборов эса Низомиддин полвоннинг орқа томонидан келиб, бир неча бор унга пичоқ билан зарба берган. Бунинг натижасида оғир жароҳатлар олган Низомиддин Чўтбоев зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилганига қарамай, жонлантириш бўлимида вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг танасига тўрт маротаба оғир пичоқ зарбаси берилган. Кўкрак қафаси, бел ва думба соҳаларига етказилган жароҳатлар ички органларни тешиб ўтган ва ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати сифатида баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Денов туман прокуратураси томонидан Достон Жабборовга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л» банди (безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz нашри манбасига кўра, Достон Жабборов муқаддам судланган бўлиб, зўравонлиги билан танилган шахс ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг