UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0

02 сен 14:40
Янгиликлар

Таэквондо

Светлана Осипова: "Таэквондога кириб келишим мутлақо тасодифан содир бўлган"

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кумуш, Ислом бирдамлик ўйинларида бронза, Осиё ўйинларида ҳам бронза медалларини қўлга киритган Светлана Осипова айни кунларда Чиба Гран-присига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати у билан суҳбатлашди. 


- Таэквондога кириб келишингиз қандай содир бўлгани ўқувчилар учун қизиқ. 

- Мен спортга тасодифан келиб қолганман. Ёшлигимда катта теннисга борардим. Бир куни машғулотни томоша қилиб турганимда, бир киши ёнимга келиб ўзимни таэквондода синаб кўришни маслаҳат берди. Аммо бу таклифни жиддий қабул қилганим йўқ. Маълум муддатдан сўнг ўша мураббий яна келди яна таклиф қилди. Шунда унинг олдида бироз ноқулай бўлдим ҳамда дадам билан бирга таэквондо машғулотига боришга қарор қилдим. 


- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? 

- Биринчи мураббийим Пахлавон Собиров. Юқоридаги мураббий ҳам у эди. Айнан унинг чўрткесарлиги туфайли ҳам мен таэквондо спорт турига келганман. Бугунги кунда ҳам Пахлавон аканинг қўл остида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаяпман. 


- Нима учун айнан таэквондо? 

- Биринчи бор машғулотга борганимда таассуротларим улкан бўлган ва хатто бироз қўрққанман ҳам. Ахир бошга бериладиган зарбалар бу ҳазил нарса эмас. Бундан ташқари ўғил болалар қизлар билан бирга машғулот ўтказишарди ва хатто спарринг ҳам тушишарди. Бу нарсалар мен учун жуда ҳам ғалати бўлганди. 


- Спортдаги энг олий орзуингиз нима? 

- Исталган спортчининг орзуси каби Олимпиада ўйинларида ғолиб бўлиш. Аммо у ерга чиқиш учун бор кучингизни ишга солиш керак, баъзи зарарли одатлардан қутулиш лозим. Қатъий режимга амал қилиш ҳамда тартибга риоя қилиш керак. 


- Спортчиларда алоҳида таомнома бўлади. Таэквондочиларга нималар мумкин эмас? 

- Кўп ҳолларда машғулот базасида яшаймиз. Бу ерда бизга тайёрлаб берилган овқатларни еймиз. Баъзилар оғирлигини бир меъёрда ушлаб туриш учун диета тутишади. Аммо ҳамма эмас. Спортчиларга фастфудлар, газланган ичимликлар ва бошқа зарарли овқатлар мумкин эмас, аммо баъзида уларни ейишни жуда ҳам хоҳлайман (кулади). 



- Таэквондодан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқасиз? 

- Юқорида айтганимдек таэквондога қадар катта теннис билан шуғулланганман. Ундан олдин эса гимнастикага ва дзюдога борганман. Барча спорт турлари ўзига яраша қизиқ ва жозибадор. Асосийси ўзингизга ёқадиган иш билан шуғулланиш. 


- Ҳозирга қадар юртимиз таэквондочилари Олимпиада ўйинларида медаль қўлга кирита олишмаган. Нима деб ўйлайсиз ушбу бўшлиқни ёпиш вақти келмадими? 

- Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарияти ва таэквондо терма жамоаси ушбу натижага эришиш учун бор кучи билан меҳнат қилмоқда. 


- Энди спортга ёки таэквондога кириб келаётган ёшларга қандай маслаҳат берасиз?

- Агар нимадир ўхшамаса руҳан тушмаслик ва кўпроқ ишлашда, ҳаракат қилишда давом этиш лозим.


Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг