UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

06 авг 12:36
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо бўйича давлат раҳбари қарорига шарҳ

Теглар :  Таэквондо
Сир эмаски, Олимпия ўйинлари спорт мусобақаларининг чўққиси бўлиб, унда иштирок этиш ҳар бир спортчи учун юксак шараф ҳисобланади.

Шунингдек, ҳар бир давлат Олимпия ўйинларида ўз вакилларини муффақиятли иштирок этишини катта воқеа, деб билади. Бундан чексиз фахр ва ифтихор ҳис этади. 

Шу ўринда айтиш керакки, кейинги йилларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам Олимпиада ўйинларида муффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ютуқлар кўпайиб борар экан спортчиларни рағбатлантириш иштирокчилар сонини кўпайтиришга ҳам давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Бошқа спорт турлари каби, мамлакатимизда таэквандо спорт тури ҳам жадал ривожланиб бормоқда. 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021 йиллардаги Олимпия ўйинларида таэквондо бўйича 15 та лицензия қўлга киритилиб, Токио-2021 ўйинларида Улуғбек Рашитов илк бор олтин медалга эга бўлди. Шунингдек, 2017–2022 йиллардаги бошқа халқаро мусобақаларда таэквондо бўйича жами 62 та медаль қўлга киритилди. 

Яқинда Кореяда ўтказилган Осиё чемпионатида таэквондочиларимиз тарихий натижа қайд этиб, умумжамоа ҳисобида эркаклар ўртасида илк бор 1-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, ҳозирда таэквондо билан 332 та давлат спорт мактабининг 2 060 та гуруҳида мунтазам шуғулланаётган спортчилар сони қарийб 23,1 мингни ташкил этади  ва шулардан 8 405 нафари ёки 36,4 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади.   

Спортчиларимиз Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига таэквондо ва паратаэквондо бўйича 8 та лицензияни қўлга киритишни режалаштирган.  

Давлатимиз раҳбарининг яқинда имзоланган “Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам минглаб спортчилар ва уларнинг мураббийлари, ота-оналари учун мотивацион ҳужжат бўлди, деб айтиш мумкин. 

Қарорда белгиланганидек, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда таэквондо бўйича  республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь куни – Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали, таэквондо ва паратаэквондо бўйича “G2” даражасидаги нуфузли “Uzbekistan Open” халқаро турнири, умумтаълим, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқувчи ва талабалари ўртасида “Вазир кубоги” мусобақалари ўтказилади.   

Белгиланганидек, ушбу спорт турини илмий асосда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ҳузурида Бутунжаҳон “Куккивон” таэквондо академияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон таэквондо академияси ташкил қилинади. Шунингдек, Бўстонлиқдаги Оқтош қишлоғида Ўзбекистон таэквондо академияси учун спорт базаси барпо этилади. 

Қарорга мувофиқ, 2023–2024 йилларда ҳар бир ҳудудда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо маркази очилади ва жиҳозланади. Марказ мутахассислари томонидан умидли ёшлар танлаб олинади ва миллий терма жамоаларнинг таркибларига профессионал спортчилар тайёрланади.  

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан 2022–2024 йилларда таэквондони ривожлантириш дастури тасдиқланди. Дастурга кўра, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ҳузурида 19 ёшгача бўлган болалар учун республика профессионал клуби ташкил этилади. Яна бир муҳим жиҳат, боғчаларда “Kids” таэквондо” лойиҳаси ишга туширилади, “Таэквондо (WT) ҳамма учун” дастури амалга оширилади ҳамда Корея, Хорватия, Хитой, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Сербия, Италиянинг илғор тажрибаси амалиётга жорий қилинади. 

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, юзлаб номдор спортчиларни кашф қилиш, мураббийларнинг машаққатли меҳнатини юзага чиқаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Бектош РАҲМАТОВ,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Таэквондо, каратэ назарияси ва услубияти кафедраси мудири вазифасини бажарувчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг