19 май 18:34
Янгиликлар
Таэквондо
Таэквондо. Шокин ярим финал остонасида ютқазди, ЖЧ-2019даги энг яхши натижамиз - чорак финал
Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.
Бироз аввал, икки нафар ҳамюртимиз мусобақадаги иштирокини якунлади. Аёллар ўртасида -62 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Феруза Содиқова илк жангида Иордания вакиласини мағлуб этганди, иккинчи жангида туркиялик Ирем Яманга 9:28 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Дмитрий Шокин эса аввалига грециялик, иккинчи жангида қозоғистонлик рақибидан 15:12 ҳисобида устун келди. Сўнгра мексикалик Карлос Сансоресга 7:16 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, таэквондочиларимиз учун Манчестер шаҳридаги жаҳон чемпионати якунланди. Вакилларимиз мусобақадан медалсиз қайтадиган бўлишди. Терма жамоамиз аъзолари орасида энг яхши натижани Дмитрий Шокин қайд этди - чорак финал.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар