UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

16 апр 14:00
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо юлдузлари. Метиндек тобланган У Цзинъюй ҳақида

Теглар :  Таэквондо
У Цзинъюй (Wu Jingyu) – 1978 йил 1 февралда Хитойнинг Цзянци қишлоғиида туғилган.

У олимпия ўйинларида иштирок этгунгача бўлган вақт оралиғида Чин ўлкасининг таэквондочилар тайёрлайдиган таниқли мактабларнинг бирида шуғулланган ва айтиш керак ушбу мактаб вакилларининг кўпчилиги нуфузли халқаро мусобақаларда ҳамиша кучлилар қаторида эътироф этилган. У кичик ёшидан бошлаб спортнинг таэквондо турини танлади. Хитой менталитети ва талабчанлик уни ғалабалар сари одимлашга ундади. У ўз устида тинимсиз изланган ва ҳамиша қаттиқ тартиб ва интизомга амалга қилган спортчи дея нафақат у қатнашган мактабининг мураббийлари балки терма жамоа тренерлари ҳам У Цзинъюйни бошқа спортчиларга намуна қилиб кўрсатишади. Енгил вазн тоифасида нуфузли мусобақаларда қатнашган бу таэквондочи 2008 йил Пекин мезбонлик қилган олимпия ўйинларида ҳамюртларига олтин медални тақдим этди. Орадан тўрт йил ўтиб Лондон олимпиадасида ҳам У Цзинъюй нафақат номини балки бу тур бўйича дунёда етакчилар қаторида бораётган юрти шарафини муносиб химоя қила олди ва иккинчи бор олтин медални жамоасига тақдим этди. Ғалабага бўлган интилиш, кучи, билими билан совуққон ва чидамлиликни ўзида шакллантирди. Мусобақаларда стратегик ва тактик усулиида жанг олиб боришга ўрганди Бу унинг кредосига айланди. Хитой таэквондо мактбаларининг энг асосий шиори ҳам айнан шундай. 


Мусобақада шунчаки иштирок эмас, балки кўрсаткич – бу шиор ҳамиша ҳам ўз натижасини беравермайди. Тажрибали мураббийларнинг бир неча йиллик кузатувларига кўра халқаро ареналарда ўз ўрнига эга бўлган спортчида ғалабани керагидан ортиқ ҳохлаши уни муваффақиятсизлик сари етаклайди ва кутилмаганда ушбу атлет имкониятни бой беради, айнан манашу мағлубият спортчини метиндек тоблаб янада ўз устида ишлашга, аввалгиданда кучли бўлишга, ғалабалар серияни давом эттиришга ундайди.

Осиёликларнинг олтин вазнлари 47,49 ва 51 кг вазн тоифаларида қатнашган У Цзинъюй Пекин, Лондон олимпиадаларида олтин, Жаҳон чемпионатларида икки бор юқори пробали медалга эгалик қилган, икки карра кумуш медали соҳиби ва бир бор бронза медалига муносиб кўрилган. Осиё ўйинларида 2 та олтин, битта бронза, 2006, 2008 йиллари Осиё чемпионатларининг кумуш медали совриндори ва 2010 йили қитъа чемпиони бўлган.

Анашундай чемпионлик йўллари шунчаки осон эмас ва дунёда мана-ман деган спортчиларнинг ҳам ўз ҳаёт китобларида босиб ўтган йўллари ёрқин хотиротлари билан из қолдирган…

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг