UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

02 дек 15:05
Янгиликлар

Велоспорт

Танзила Нарбаева велоспортни янада ривожлантириш бўйича муҳим йўналишларни белгилаб берди

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигида велоспортни ривожлантириш бўйича Республика кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтган мазкур йиғилишда велоспортни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари, шунингдек, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

Унда мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги «Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси, хусусан, велоспорт турларини аҳоли ўртасида оммавийлигини ошириш, Миллий терма жамоа аъзоларини Осиё ва Параосиё ўйинларида, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиши, юқори натижаларга эришишини таъминлаш каби бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Т.Нарбаева жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида паравелоспорт турларини оммавийлигини ошириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда саралаш бўйича федерация ва Миллий паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликда тизимли ишлар йўлга қўйилганини таъкидлаб, яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланган ёшларимиз халқаро мусобақаларда ўз иқтидорларини кўрсатиб, 2022 йили Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Параосиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Умуман, 2022 йилда терма жамоа аъзолари нуфузли халқаро мусобақаларда 50 та медални қўлга киритди. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида эса медаллар сони бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) нинг Осиё қитъаси рейтингида “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси 1-ўринни (дунё рейтингида 20-ўрин), “Tashkent City Professional Cycling Team” жамоаси эса қитъада 3-ўринни (дунё рейтингида 40-ўрин) эгаллади.

Президентимизнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланди.

Велоспорт ривожи учун ҳудудларда тегишли инфратузилмани ривожлантириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳридаги Сангзор кўли ҳудудида дунё андозаларига жавоб берадиган BMX спорт мажмуаси барпо этилди ва унга UCI томонидан сертификат топширилди.

2022 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғ ҳудудида халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда велоспортнинг экстремал тури бўйича UCI талабларига жавоб берадиган 5.5 км масофадаги биринчи трасса барпо этилди.

Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил этилди.

Шу билан бирга, йиғилишда мамлакат федерациясининг вилоят бўлинмалари фаолияти, уларнинг моддий-техник базасини янада кучайтириш мавзусига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, ҳудудий бўлинмалар учун ҳар йили 40 донадан велосипед ажратиш, шунингдек, спортчиларнинг машғулотдаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2 тадан «Дамас» русумли автотранспорт ажратиш ишлари Андижон ва Бухоро вилоятларида эътибордан четда қолиб кетган.

Йиғилишда спорт таълими муассасаларини велоспорт турлари бўйича давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган экипировкалар билан таъминлаш масаласи, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузуридаги Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Ўз навбатида, велоспорт турларини ҳудудларда ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, истиқболдаги режалар, шу жумладан, ушбу спорт турларига ёшларни кенг жалб қилиш, уларни саралаб олиш (селекция) профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш вазифалари белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг